Испания терма жамоасининг асосий дарвозабони Икерь Касильяс Европа чемпионатадан олдин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Асосий ва қолган терма жамоалар бизнинг қандай кучга эга эканимизни яхши билишади. Биздан талаб қилинадиган ягона нарса бу - кучимизни бир жойга жамлаган ҳолда кучли ҳоҳиш билан ҳаракат қилсак бўлгани".
"Бизда Европа ва Жаҳон Чемпионатини ютишдег катта тариба бор, биз яна тарихни қайтадан яратмоқчимиз. Яна совринни ҳимоя қилишимиз керак. Қолган терма жамоалар бизни яхши билишади, бизни ўрганишлари керак эмас. Улар амалдаги Европа чемпионларига қарши ўйнашади. Бундай ўйинларда, барча жамоалар чемпионга қарши муофақиятли ўйнашга ҳаракат қилишади".
"Пуйол ва Вильяларнинг жароҳати биз учун катта йўқотиш. Аммо бизнинг жамоада уларни ўрнини боса оладиган ўйинчилар етарли", - дейди Касильяс