"Челси" афсоналаридан бири Ромелу Лукаку қайтишига ишонмоқда. Клуб техник маслаҳатчиси Петр Чех, Лукаку жамоада кейинги мавсумни яхши ўтказади деб ўйламоқда.
У бу ҳақида шундай деганди: "Ишончим 100 фоиз комилки, у (Лукаку) қайтади. Уни кейинги мавсумда катта ютуқлар кутиб турибди".
Аввалроқ Лукаку "Интер"га ижарага берилиши ҳақида хабар қилинган эди. Унинг ўрнига эса Рахим Стерлинг олиб келиниши билан боғлиқ миш-мишлар мавжуд.