Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Жаҳон футболида яна бир жанжал: Эквадор осмонида қора булутлар ёхуд Чили ёки Италия Мундиалда қатнашиши мумкин. Қандай?

Баҳо:
+ | -

Жаҳон футболида яна бир жанжал авж олди – яқин орада Эквадор терма жамоаси 2022-йилда Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этишдан четлаштирилиши мумкин. Буни Чили футбол федерацияси талаб қилди. TV Azteca нашри хабарига кўра, Чили терма жамоасининг адвокати Эдуардо Карлеццо эквадорлик ҳимоячи Байрон Кастильо колумбиялик эканлиги ва Эквадор терма жамоасида ўйнаш ҳуқуқига эга эмаслиги ҳақида далиллар келтирган.

Карлеццонинг таъкидлашича, Байрон сертификатда кўрсатилганидек, 1998-йил 10-ноябрда Эквадорда туғилмаган ва ҳужжатда керакли бармоқ излари йўқлигини таъкидлаган. Чилилик адвокатнинг айтишича, Кастильонинг ота-онаси Колумбиянинг Тумако шаҳрида турмуш қуришган ва Байрон ўша жойда туғилган. Шу билан бирга, Колумбия ҳужжатларидан маълум бўлишича, футболчи Эквадор паспортида кўрсатганидан уч ёшга катта. Энди маҳаллий федерация ҳужжатларни қалбакилаштиришда айбланмоқда.

ФИФАга келсак, ташкилот бир ой аввал футболчининг ҳужжатларидаги эҳтимолий фирибгарлик юзасидан текширув бошлаган. AP нашрининг ёзишича, ФИФА 10-июнь, жума куни Чили ва Эквадор терма жамоалари иши бўйича қарор қабул қилиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, эквадорликлар тўғридан-тўғри турнирнинг финал босқичига чиқишди ва Қатар, Сенегал ва Нидерландия терма жамоалари билан "А" гуруҳидан жой олишди. Бугун биз Эквадор терма жамоасининг вазияти ҳақида бироз маълумот беришга қарор қилдик.

Байрон Кастильо ким?

Дарҳақиқат, унинг таржимаи ҳолида ҳамма нарса унчалик тоза эмас. 2017 йилда ҳам Кастильо сохта ҳужжатлар туфайли аллақачон гумон остида қолган эди. Кейин эса туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасида номувофиқликлар бўлгани учун Эквадор U-20 терма жамоасидан четлатилган. Орадан икки йил ўтиб Эквадор футбол федерациясининг тергов комиссияси раиси Хайме Жара Кастильо ҳақиқатан ҳам сохта ҳужжатлар билан ўйнаганини айтди. Аслида у Эквадорнинг Плайас шаҳрида эмас, Колумбиянинг Тумако шаҳрида туғилган.

Бироқ, Байрон мўъжизавий тарзда жазодан қутулиб қолди. У судда фуқаронинг шахсига тааллуқли ҳар қандай ҳужжатлар билан танишишни талаб қилиш ҳуқуқидан фойдаланган. 2021 йилда суд уни эквадорлик деб тан олди ва Кастильо яна терма жамоага чақирилди. 2022 йилги жаҳон чемпионати учун сўнгги саралашда у 8 та ўйинда иштирок этди, жумладан, Чилига қарши иккита ўйинда Эквадор 4 очко олишга муваффақ бўлди. 

Кастильо ҳозирда Эквадорнинг "Барселона" клубида ўнг қанот ҳимоячиси сифатида ўйнайди. Аммо бу сафар унинг жазодан қутулиб қолиши даргумон. Ҳар ҳолда, қалбакилаштириш можароси Эквадор терма жамоаси футболчисининг обрўсига катта путур етказади.

Эквадор ўрнига Жаҳон чемпионатига қайси жамоа бориши мумкин?

Агар ФИФА қаттиқ чора қўллаб, Чили даъвоси ижобий якунланса, у ҳолда Эквадор футболчи иштирок этган ЖЧ-2022 саралашининг барча ўйинларида (18 та ўйиндан 8 таси) техник мағлубиятга учрайди. Бунда Чили терма жамоаси турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилади, яъни улар Эквадор ўрнига жаҳон чемпионатига боради.

Яна бир вариант борки, бунда Эквадор жаҳон чемпионати танловидан бутунлай четлаштирилади. Кейин Перу терма жамоаси тўғридан-тўғри Қатарга йўл олади, Колумбия эса Австралия билан биргаликда ўйнашга мажбур бўлади.

Айни пайтда, Италия матбуоти бундан ҳам бошқача тахминларни билдиришмоқда. Хабарларга кўра, Эквадор термасининг ўрни жаҳон рейтингида жаҳон чемпионатига чиқа олмаган жамоалар орасида энг яхши ўринни эгаллаган термага берилиши ва бунга Италия лойиқ кўрилиши айтилмоқда. Келинг, воқеалар қандай ривожланишини кутамиз.

Киритилди: 23:29, 09.06.2022.
Ўқилди: 6676 марта.
Фикрлар: 20 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.