Италиянинг "Милан" клуби ҳужумчиси Златан Иброҳимовичнинг таъкидлашича, жамоаси ёзги трансферлар пайтида жамоани кучайтира оладиган футболчилари сотиб ололмас экан.
"Милан"нинг муаммоси — молия. Бизда керакли футболчиларни сотиб олиш учун пул йўқ. Биз аллақачон икки нафар футболчи билан келишиб олдик. Қўшимча яна бир трансферни кўришимиз мумкин".
"Албатта, жамоа кўпроқ ютуқларни қўлга киритиши учун жамоасини ҳам худди шунга мос равишда кучайтириши керак бўлади. Бошқа жамоалар каби. "Челси" худди шу йўлдан иш олиб борган жамоалардан бири".
"Мени "Милан"да барча нарса қониқтирмоқда. Мен шартномамга ҳурмат билан қарайман. Вазият сал бошқачароқдек туюлиши мумкин, аммо менда бошқа ҳеч қандай янгилик йўқ", дейди футболчи.