Англия премьер-лигасининг сўнгги ҳал қилувчи туридан ўрин олган "Манчестер Сити" ва "КПР" жамоалари ўртасидаги учрашувни бошқариб борган Майк Дин учрашув мобайнида Карлос Тевезни четлатиши кераклигини тан олди.
Эслатиб ўтамиз, ўша учрашув пайтида қизил карточка олган меҳмонлар яримҳимоячиси Жоуи Бартон аввалига Тевезга тирсаги билан зарба берган, Серхио Агуэрони тиззасига зарба берган, Венсан Компанига боши билан ҳужум қилганди. Бунинг натижасида футболчи 12 ўйинга дисквалификация қилиниш билан бирга 75 минг фунт-стерлинг миқдорида жаримага тортилганди.
Аммо учрашув бош ҳаками Дин ўйиннинг такроран кўриб чиқиб аслида биринчи бўлиб Тевез зарба берган ва Бартонни асабига текканлигини қайд этиб ўтди. Ўша пайтда Бартон ҳакамга бирданига эътироз билдирган, бироқ ёрдамчиси билан маслаҳатлашган ҳакам уни майдондан четлаштирганди. Шунга қарамай, Дин Бартоннинг Агуэро ва Компанига қилган қилиқлари учун қизил карточка кўрсатишини таъкидлаб ўтди.