Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Таиланд бош мураббийи: «Ўзбекистонда қарши ўйинда ҳам ҳужумкор услубимиздан воз кечмаймиз»

Баҳо:
+1 | -

Осиё кубоги-2023 саралаш босқичидан ўрин олган Таиланд — Шри Ланка (2:0) учрашувидан сўнг ҳар иккала жамоа бош мураббийлари матбуот анжуманида иштирок этишди.

Шри Ланка терма жамоаси бош мураббийи Муҳаммад Ҳассан:

"Бизга озгина ўйин амалиёти етишмаяпти. Лекин ҳар гал ўсишга эришишга ҳаракат қиляпмиз. Ўзбекистон ва Таиландни ўйинини солиштирадиган бўлсам, Ўзбекистонда темп юқорироқ ва улар агрессивроқ ўйнашади. Ҳар доим тўпни олиши билан ҳужумга интиладиган жамоа.

Кейинги ўйин биз учун жуда муҳим ўйин бўлади. Малдивга қарши бизда реванш кайфияти бўлади. Олдинги сафар ютқазган эдик, бу гал яхши натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз".

Таиланд терма жамоаси бош мураббийи Алешандре Пёлкинг:

"Доим ҳимояланаётган жамоага қарши ўйнаш жуда ҳам қийин. Рақибимиз деярли ҳужумга боргани ҳам йўқ. Фақат гол ўтказиб юбормаслик ҳақида ўйлади. Шу сабабли биз ҳам бироз қийналдик.

Лекин гуруҳда чиқиш вазифасини уддаладик, деб ўйлайман. Чунки 6 очко бизга етарли бўлиши керак. Кейинги учрашув эса Ўзбекистонга қарши катта тест бўлади биз учун.

Ўзбекистон кучли рақиб ва мен бу жамоага қарши максимал, тўлиқ асосий таркибда ўйнаб, натижага интилишга ҳаракат қиламан. Ўзбекистонда қарши ўйинда ҳам биз ҳужумкор услубимиздан воз кечмаймиз".

Манба: ufa.uz
Киритилди: 20:01, 11.06.2022.
Ўқилди: 2937 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.