Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

U23 Осиё кубоги. Ғалабаааааа!

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон U23 терма жамоаси чорак финалда Ироққа қарши бўлиб ўтган драматик ўйинда ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди.

Провокация, VAR, қизил карточка ва пенальти
Учрашув олимпиячиларимиз учун оғир бошланди. Ироқликлар қитмирона провакациялар ишлатиб, футболчиларимизнинг руҳий ҳолатини издан чиқариш учун ҳаракатларни бошлаб юборишди. Бу эса 7-дақиқадаёқ самара берди. Меҳмонлар ҳужум уюштирган пайтда дарвозабонимиз Абдувоҳид Неъматов тўпни эгаллаб, тезлик билан ўйинга киритишга ҳаракат қилаётганида, ироқлик футболчилардан бири унга халал бериб, посбонимизни қучоқлаб олди. "Насаф" дарвозабони эса бехосдан рақиб футболчисининг юзига тирсаги билан урию юборди. Ҳакам узоқ вақт давомида видеотакрорни томоша қилди. Қарор: Неъматовга қизил карточка ва дарвозамиз томон пенальти!

Абдувоҳид майдонни тарк этгач, Холматов захирага олиниб, унинг ўрнига Владимир Назаров туширилди. Рамазон Жума эса 11 метрли жарима зарбасидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди. Бу пайтда мухлислар майдонга турли буюмлар улоқтира бошлашди. Уларни тинчлантиришга кетган вақтни VAR томошасини қўшиб ҳисоблаганда, ўйин камида 10 дақиқага тўхтаб қолди.

Устун ва пенальти
Мазкур ҳолат футболчиларимизни асло тушкунликка туширмади. Аксинча, улар янада иштиёқ билан рақиб дарвозаси томон ташланишди. Жасур Жалолиддинов дарвозагача 25 метрлар масофадан жарима зарбаси ишлади ва уни ўзи амалга оширди. Тўп устунга тегиб қайтди! Шундай бўлсада, футболчиларимиз ҳужумни давом эттиришди ва пенальти ишлашди. Жалолиддинов дарвозабоннинг устидан кулганча марказ бўйлаб секин зарба берди ва тўпни дарвозага жойлади.

Иштиёқ ва ирода
Иккинчи бўлим ҳам вакилларимизнинг шиддатли ҳужумлари билан бошлашди. 50-дақиқада урилган қарши ҳужумдаги голга "Реал" футболчилари ҳам ҳавас қилишса керак. Эркинов ва Норчаев рақибнинг нақ 5 нафар футболчиларини доғда қолдириб, жарима майдонига кириб боришди. Ҳусайннинг узатмасидан кейин Ҳуссайн Аммар ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.

Назаровдан хато ва қўшимча бўлимлар
Ўйин охирлаган сари Ироқ мураббийи майдонга захира кучларини ташлаб, жамоаси ўйинини кучайтирди. Тайм ўрталарида Аммар Ғолиб чап қанотдан жарима майдонимизга ёриб кирди ва ўткир бурчак остида зарба бермоқчи бўлди. Владимир Назаров эса узатилажак тўпни эгаллаш мақсадида бироз олдинга қадам босди. Аммо узатма зарбага айланиб кетди ва дарвозабонимиз яқин бурчакдан тўп олиб чиқди.

Асосий вақт охиригача Ироқ футболчилари фаолроқ ўйин кўрсатишди. Аммо қўшиб берилган дақиқаларда биз ғалабани илиб кетишимиз мумкин эди. Бурчакдан етказилган узатмаган Ҳамролиев бош билан зарба берди. Тўп шундоққини устун ёнидан ўтиб кетди.

Ўттиз дақиқалик қўшимча бўлимларда устунлик Ўзбекистон томонида бўлди. Рақиб эса пенальтилар сериясига рози бўлиб тўп тепди.

Пенальтилар серияси, устун, Назаровдан сэйв ва ноаниқ зарба
Қуръага кўра зарбани ироқликлар биринчи бўлиб беришди. Дастлабки зарбаларни томонлар аниқ беришди. Рақиб иккинчи зарбани голга айлантирди. Ҳамролиев томонидан йўлланган Ўзбекистонннинг иккинчи зарбасини посбон қайтариб, мухлисларимизни хавотирга тушириб қўйди.

Аммо вазият  тезда ўзгариб кетди. Ўша ўйиндаги биринчи голни пенальтидан урган Рамазон Жума йўллаган зарба натижасида тўп устунга тегиб қайтган бўлса, футболчимиз ҳисобни тенглаштирди. Кейин эса ироқлик футболчининг тўртинчи зарбасини Назаров қайтарди. Файзуллаев тўртинчи зарбани голга айлантириб, жамоамизни олдинга олиб чиқди — 3:2. Ироқлик бешинчи футболчининг зарбасидан кейин юқорига кўтарилиб кетди ва бизнинг бешинчи футболчи зарба беришига ҳожат қолмади.

Шу тариқа, Ўзбекистон U23 терма жамоаси ўта асабий, кўп куч сарфланган драматик ўйинда ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди. Жамоамиз ярим финал баҳсини 15 июнь куни Жанубий Корея - Япония жуфтлиги ғолибига қарши майдонга чиқади.

U23 Осиё кубоги, чорак финал
ЎЗБЕКИСТОН - ИРОҚ - 2:2. Пенальтилар серияси — 3:2
Голлар: Жасурбек Жалолиддинов (45+пенальти), Ҳуссайн Аммар (50-автогол)  — Рамазон Жума (19-пенальти), Аммар Ғолиб (68)
Четлатиш: Абдувоҳид Неъматов (13)
Ўзбекистон: Неъматов (Назаров 15), Турсунов, Ҳамралиев, Эркинов, Ҳошимов, Жалолиддинов, Бегимов, Холматов, Давронов, Норчаев, Бўриев.
Ироқ: Ҳасан Аҳмад, Аҳмад Ҳасан, Ҳусаин Аммар, Моамель Огаили, Вакаа Рамазон, Али Мажид, Мерчас Солиҳ, Муҳаммад Ғурайбави, Мунтандер Аблуламир, Ҳасан Раед, Александр Гориа,

Манба: stadion.uz
Киритилди: 00:03, 12.06.2022.
Ўқилди: 8740 марта.
Фикрлар: 118 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.