Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Ироқ матбуоти Мирослав Соукупни танқид қилди

Баҳо:
+ | -

23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатининг чорак финал босқичида Ўзбекистон терма жамоаси деярли бутун ўйин давомида Ироққа қарши бир киши кам бўлиб тўп тепиб, пенальтилар сериясида ғалаба қозонди. Ироқ матбуоти мазкур ўйиндаги тактика учун чехиялик мураббий Мирослав Соукупни танқид остига олди. Ушбу мақолани таржима қилган ҳолда эътиборингизга ҳавола этамиз.

"Мирослав Соукуп бошчилигидаги Ироқ олимпия терма жамоаси Ўзбекистонга қарши 98 дақиқа давомида бир киши кўп бўлиб ўйнаб, бу имкониятдан фойдалана олмади. Боиси, ўзбекистонликлар дарвозабони 12 дақиқада майдондан четлатилганди.

Соукуп рақибни таслим этиш учун биринчи бўлимда керакли тактикани қўллай олмади. Дарвозабон майдондан четлатилгач, Ироқ олдинга ташланмади, ҳимоявий тактикада ўйнашда давом этди.

Ҳимоядагилар эса хатоларга йўл қўйиб, кўп сариқ карточкалар олишди. Шу боис, Ўзбекистон босим қилишни давом эттирди. Улар ироқликларнинг бу сусткашлигидан фойдаланиб, биринчи бўлим сўнгида пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди ва ҳисобни тенглаштиришди.

Иккинчи бўлим бошланганда ҳам Ироқнинг ланж ўйини давом этди. Ўйинни кучайтира оладиган футболчи топилмади. Мудофаадаги тартибсиз ҳаракатлар туфайли мезбонлар ҳисобда олдинга ўтиб олишди.

Ироқнинг ўйинидаги фаолликни фақат 58-75-дақиқалар оралиғида кўрдик. Ҳасан Абдулкарим ва Аммар Ғолиб жуфтлиги рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятларни юзага келтира олишди. Шу боис, Ғолиб индивидуал маҳорат эвазига ҳисобни тенглаштирди.

Қўшимча бўлимда Соукуп ҳимояни мустҳакамлашга қаратилган ўзгаришларни амалга ошириб ҳайрон қолдиришда давом этди. Ваҳоланки, у ҳужумкор футболчи Хиран Аҳмадни майдонга тушириши мумкин эди. Темур Кападзе эса ҳужумга янги кучларни ташлаб, ўйин тақдирини эртароқ ҳал этишга уринди. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб ўйнаганига қарамай, техник, жисмоний ва руҳий жиҳатдан устунликка эришди.

Мирослав Соукупнинг ишини Ироқ футбол ассоциацияси раҳбарияти таҳлил қилиб, унинг кейинги тақдирини масаласига ойдинлик киритади".

Киритилди: 11:36, 12.06.2022.
Ўқилди: 11248 марта.
Фикрлар: 25 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.