Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Тони Кроос Марселонинг жамоадан кетиши ҳақида фикр билдирди.
"Тарихдаги энг яхши чап қанот ҳимоячиси билан ўйнаганимни айта оламан", - деб ёзди Кроос ижтимоий тармоқларида.
Марсело жамоада 16 йил давомида 545 та ўйин ўтказиб, 38 та гол урган ва 103 та голли узатмани амалга оширган.