Эртага, 15 июнь куни 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги ярим финалидан ўрин олган Ўзбекистон - Япония учрашуви бўлиб ўтади.
Ушбу баҳс Ўзбекистон - Ироқ учрашувида йўл қўйилган тартибсизликлар натижасида мухлисларсиз ўтказиладиган бўлди. Шунингдек, ЎФА 50 минг доллар миқдорида жарима ва дарвозабонимиз Абдувоҳид Неъматов 3 та ўйинга четлатилди.