Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания

Модрич 10-бор Хорватияда тенгсиз бўлди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич Хорватияда 2021/22 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

36 ёшли ярим ҳимоячи совринни Хорватия чемпионати мураббийлари ва футболчилари ўртасидаги овоз бериш натижаларига кўра олди.

Модрич бу совринни фаолиятида 10-марта ва қаторасига 6-марта қўлга киритди.

Бу йил ярим ҳимоячи Мадрид клуби таркибида Испания чемпиони, Чемпионлар лигаси ва мамлакат Суперкубоги соҳибига айланди.

Модрич ўтган мавсумда "Реал" сафида 45 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 12 та голга ассистентлик қилди.

Киритилди: 09:00, 15.06.2022.
Ўқилди: 2391 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.