Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

Тақдир 16 йилдан кейин Карим Бенземага яна бир мукофот тақдим этди

Баҳо:
+ | -

Бензема кейинги мавсумда 50 та гол уриши керак”. Ўтган йил янги мавсум олдидан билдирилган Анчелоттининг фикрларига ҳатто мураббийнинг ўзи ҳам ишонмаган бўлса керак. 2020/21 йилларда Зинедин Зидан бошчилигидаги “қироллик клуби” голлар борасида кўплаб муаммоларга дуч келганди. “Қаймоқранглилар” футболчилари бутун мавсум давомида бор-йўғи 88 та гол урган, шундан 30 таси Бенземанинг номига ёзилган эди. Анчелотти Каримни бу рақамлар сонини янада кўпайтиришга ундади. Қолаверса, италиялик қўл остида биринчи мавсумидаёқ 22 гол урган Винисиус пайдо бўлди.

Винисиуснинг муваффақияти Карло Анчелотти хоҳлаганидек 50 та гол урган Карим Бенземанинг энг яхши мавсумига ажойиб совға бўлди. Карим "Реал Мадрид" сафида 46 та ўйинда 44 та гол урган бўлиб, Ла Лига ва Чемпионлар лигасининг энг яхши тўпурарига айланди. Шунингдек, у Франция терма жамоаси сафида ҳам 6 гол муаллифига айланган: 2021 йилги Миллатлар лигасида Бельгия ва Испанияга қарши ўйинда иккита марта ўз номини таблога ёздириб қўйган бўлса, Жаҳон чемпионати саралашида доирасидаги баҳсларда 3 марта рақиб посбонини хафа қилган. Карим ҳозир давом этаётган Миллатлар Лигаси-2022 турнири доирасидаги Данияга қарши ўйинда ҳам 1 гол муаллифига айланди.

"Реал Мадрид"да Мбаппе ва Холанд билан боғлиқ муаммолар бўлган бўлса-да, Карим ҳозирча уларнинг йўқлигини сездиргани йўқ. Агар, мадридликлар ёзги трансфер ойнаси пайтида янги футболчи сотиб олмаса, яна франциялик форварднинг хизматларига таянишга мажбур бўлади.

Каримнинг “Реал” билан шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган бўлиб, клуб форвард билан уни узайтиришига шубҳа қилмаяпти. Бизнингча ҳам шартномани янгилашда ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Бир неча кун олдин шартномаси узайтирилган Лука Модрич ҳам бунинг яққол исботидир. Карим ҳам, Лука ҳам, Куртуа ва Винисиус ҳам Мадрид клубида ажойиб мавсум ўтказди. Уларнинг барчаси клуб тарихида абадий қолишни истайди ва шунинг учун уларнинг яқин орада жамоани тарк этиши имконсиз.

Карим аллақачон Раулга етиб олди ва Мадрид клуби тарихидаги иккинчи тўпурарга айланди. Энди унинг асосий вазифаси Криштиану Роналду бўлиб, унинг мақсади португалияликнинг 451 голли натижаси орасидаги фарқни йўқотишдир. Бенземанинг сўнгги мавсумлардаги ажойиб мавсум ўтказаётганига қарамай, бу жуда қийин вазифа ҳисобланади. Тўрт йил олдин Криштиану Мадридни тарк этганига қарамай Карим бу натижани янгилаши имконсиз. Роналду кетганидан кейин Бенземанинг энг ёмон мавсуми 2019/20 йилларда кузатилган бўлиб, ўша мавсум у 27 та гол урган. Кейинги йилларда эса француз 30 талик довонни ошиб ўтди. Бу сафар Франция терма жамоаси ҳужумчиси Месси ва Роналду катта саҳнани тарк этганидан кейин фақат Роберт Левандовски билан тўпурарлик борасида кураш олиб борди.

Тақдир Карим Бензема учун яна бир мукофот тайёрлади: у клубдаги 16 йиллик фаолиятидан сўнг биринчи жамоа сардорига айланади. Марсело кетганидан кейин ҳозирча боғичга француздан кўра лойиқроқ футболчи йўқ. Энди бу шарафли бурч Карим зиммасига ўтади. У якунланган мавсумда ҳам жамоанинг асосий сардор бўлган. Сабаби, Марсело тез-тез захирада қолиб, Каримга майдонда Мадрид етакчиси сифатида майдонга тушиш имконини берди. Бироқ, "Реал Мадрид" мавсум давомида ютган уч кубокни ҳам айнан Марсело кўтарганини унутмаслик керак. Ҳожатбарор Марсело эса Ла Лигадаги ғалабани Карим билан бўлишди, иккала ўйинчи ҳам “Бернабеу”даги маросимда кубокни бирга кўтарди.

 

Киритилди: 10:26, 15.06.2022.
Ўқилди: 7102 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.