Нуньеснинг «Ливерпул»га ўтиши Левандовски учун «Барса»га йўл очди. Хўш, бу ерда қандай алоқадорлик бор?
Домино эффекти.
«Ливерпуль» ҳужум чизиғини жиддий кучайтирмоқда. 22 ёшли ҳужумчи Дарвин Нуньес ўтган мавсумда 41 ўйинда 34 та гол урган, жумладан Чемпионлар лигасида «Барселона», «Ливерпуль» (ҳар бирига иккитадан) ва «Бавария»га қарши ўйинларда у ўзини кўрсатган. «Қизиллар» айнан «Бенфика» тўсиғидан ўта олмаган.
Нунеснинг трансфери Европа футболидаги топ трансферлар орасида домино эффектини яратиши мумкин.
Уругвайлик футболчининг трансфери «Ливерпул»дан Садио Манега бошқа клубга ўтиш учун катта эшикларни очди. Сенегаллик «Бавария» билан деярли оғзаки келишувга эришиб бўлган.
«Бавария» олдиндан Мане учун асосий даъвогар эди. Садио аллақачон Юлиан Нагельсманнга фақат Мюнхенда ўйнашни истаётганини айтган. Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, немислар тез орада мерсисайдликларга янги таклиф юборади ва яқин орада шартнома шартлари форварднинг ўзи билан келишиб олинади. Журналист Дейв Окопнинг хабар беришича, трансфер шу ҳафта тўлиқ якунланади.
Агар «Бавария» Манени сотиб олса, ҳужум чизиғидаги рақобат ортиб кетиши аниқ. Бу мюнхенликлар сафида 374 ўйинда 344 гол урган Роберт Левандовски учун катта хавф туғдириши аниқ. У ёзги трансфер ойнаси вақтида клубни тарк этишини аллақачон эълон қилган. Бу унинг амалдаги шартномаси олдида анча ғалати туюлди. Поляк «Барселона»га ўтишни истайди, лекин унинг кетиши осон бўлмайди.
Левандовски ва Барса - эҳтимолий трансфер ҳақида нималар маълум?
Роберт кейинги мавсумда «Барса»да ўйнашига ўзининг ишончи комил. Аммо полякнинг ишончи «Бавария»га ҳеч қандай таъсир қилмайди. Клуб уни сақлаб қолиш учун ҳамма нарсага тайёр. Томас Мюллер, Ҳасан Салиҳамиджич (спорт директори), Герберт Хайнер (президент) ва Оливер Кан (бош директор) ҳужумчини қарор қабул қилишда шошилмасликка чақирмоқда.
«Барса» бир вақтнинг ўзида молиявий аҳволини тўғирлаш - Робертнинг трансферига рухсат олиш учун курашмоқда. Маълумотларга кўра, агар полшаликнинг трансфери амалга ошса, у Каталонияда йилига 12 миллион евро маош олиши керак. Ла Лига президенти Хавьер Тебаснинг сўзларига кўра, «Барса» бундай харажатни кўтара олмайди.
Клуб президенти Жоан Лапорта бунга қаттиқ жавоб қайтарди: «Бу унинг иши эмас. Биз ўзимиз ҳал қиламиз!». Тебаснинг сўзлари Левандовскини «Барселона»га ўтиш мумкинлиги ҳақидаги хабарларга шубҳа уйғотди.
Аммо футболчи Каталонияга ўтишдан бош тортган тақдирда албатта, клубсиз қолмайди - «Челси» ва «ПСЖ» ҳам футболчи учун курашни бошлаб юборган.
Бироқ Робертнинг Мюнхенда қолиш вариантини ҳам рад этмаслик керак. Лекин Нуньеснинг «Ливерпул»га трансфери буни ҳақиқатга айлантирди.