Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

Корея президенти Сон Хёнг Минни тақдирлади

Баҳо:
+ | -

Бу йил «Тоттенхэм» вакили Сон Хюн Мин фаолиятида илк марта АПЛнинг бош тўпурарига аталган совринга эга чиқди.

У шу тариқа нафақат Жанубий Корея, балки бутун Осиё футболига катта плюс келтирди, албатта. Ахир корейс ҳужумчисидан олдин АПЛнинг «Олтин бутса»сига осиёлик бирор футболчи яқин борган эмасди. Барчасини тўғри баҳолаган Жанубий Корея ҳуқумати Сон Хюн Минни мамлакатнинг энг олий спорт мукофоти билан тақдирлади.

Sky Sports хабарига қараганда, «Тоттенхэм»­нинг 29 ёшли легионери Cheongnyong медалини «Сеул» стадионида ташкиллаштирилган Жанубий Корея ва Бразилия миллий жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини олдидан шахсан мамлакат президенти Юн Сеок Йол қўлидан қабул қилиб олди. Айтиш ўринли, корейс спортининг олий мукофоти Cheongnyong лауреатлари қаторида фигурали учиш бўйича икки карра Олимпиада чемпиони Ким Йонг А ва гольф вакили Парк Се Ри бор.

АПЛ-2021/2022нинг 35та ўйинида 23та гол уриб, тўп­урарлар пойгасида кимсан Муҳаммад Салоҳ («Липерпуль») билан бирга 1-ўринни олишдан ташқари, 9та самарали узатмага муаллифлик қилган Сон Хюн Мин мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар рўйхатидан четда қолди. Ҳа, бир кам дунё-да, барибир...

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 06:00, 16.06.2022.
Ўқилди: 2745 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [4345]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3600]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3354]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2575]

Opta суперкомпьютери ЖЧ 1/8 финалидаги Испания — Португалия баҳси фаворитини маълум қилди [2245]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2215]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [2114]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [2067]

«Бавария» Винисиус бўйича сўров юборди [2031]

Криштиану Роналду: «ЖЧ-2026 мен учун сўнгги жаҳон чемпионати бўлади» [1893]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик