Кириш Регистрация
25/08 00:00 Фулхэм 2-3 Челси
25/08 00:30 Малага 1-1 Депортиво
25/08 19:00 Сурхон 0-0 ОКМК
25/08 19:00 Андижон 1-0 Хоразм
25/08 20:00 Динамо 1-1 Пахтакор
26/08 00:00 Валенсия 0-1 Бетис
26/08 19:00 Локомотив - Бунёдкор
26/08 19:00 Машъал - Навбаҳор
26/08 20:00 Қизилқум - Насаф
27/08 00:00 Реал Мадрид - Реал Сосьедад
28/08 00:00 Барселона - Атлетик Бильбао

Оғир атлетика: Нигора Сувонова учта кумуш, Маъруфбеков битта бронза медалини қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

Мексикада давом этаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг навбатдаги куни терма жамоамиз учун муваффақиятли ўтди. Унда қатнашган 2 нафар вакилимиз жамоамиз ҳисобига 4 та медални қўшиб қўйишди.

Иқтидорли қизларимиздан Нигора Сувонова -76 кг вазн тоифасида олтин медаль учун муросасиз рақобат олиб борди. Якунда ҳамюртимиз фақатгина мисрлик рақибасига имкониятни бой бериб, барча йўналишларда кумуш медаллар билан тақдирланди.

Шунингдек, йигитларимиздан Аброрбек Маъруфбеков -96 кг вазн тоифасида беллашди. Аброрбек кучли рақобатда 133 кг натижа билан даст кўтариш машқида бронза медалига сазовор бўлди. Афсуски, у икки курашда учинчи ўрин эгасига атиги 1 кг имкониятни бой бериб, тўртинчи ўринда мусобақани якунлади.

Оғир атлетика ўсмирлар ўртасидаги ЖЧ
Қизлар, -76 кг:

1. Раҳма Элсаед (Миср) – 215 (95+120) кг;
2. Нигора Сувонова (Ўзбекистон) – 210 (91+119) кг;
3. Стефани Эспиноза (Мексика) – 200 (90+110) кг.

Оғир атлетика ўсмирлар ўртасидаги ЖЧ
Йигитлар, -96 кг:

1. Герваси Табагари (Грузия) – 317 (140+177) кг;
2. Сапарли Муҳиев (Туркманистон) – 300 (133+167) кг;
3. Пабло Медина (Мексика) – 300 (131+169) кг;
4. Аброрбек Маъруфбеков (Ўзбекистон) – 299 (133+166) кг.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 10:50, 17.06.2022.
Ўқилди: 2149 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик