Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Суперлига. «Динамо» - «Сурхон»: «6 очколик ўйин» олдидан

Баҳо:
+ | -

Суперлига 12-турининг марказий ва шиддатли ўйинларидан бири Самарқандда ўтади. Турнир жадвалининг қуйи поғоналарида бораётган «Динамо» ва «Сурхон» жамоалари ўзаро тўқнаш келишади. Самарқанд «Сурхон» учун ҳам жорий мавсум уй майдонига айланганди.

Ким қандай ҳолатда?
Ушбу баҳсдаги ғалаба Андрей Шипилов ва Анхель Лопес мураббийлигидаги жамоалар учун жуда муҳим. «Динамо» охирги ўйинларида кетма-кет сўнгги дақиқаларда очколарни бой бериб 6 очко билан 14-ўринда бўлса, «Сурхон» «Бунёдкор»ни мағлуб этиб, орадаги фарқни 3 очкога етказди ва 9 очко билан 11-ўринга кўтарилди.

«Динамо»нинг сўнгги 5 ўйини:
6-тур. Динамо – Нефтчи – 1:1
7-тур. Олимпик – Динамо – 1:1
8-тур. Динамо – Навбаҳор – 0:1
9-тур. Металлург – Динамо – 2:1
10-тур. Динамо – АГМК – 1:2

«Сурхон»нинг сўнгги 5 ўйини:
7-тур. Сурхон – Қўқон-1912 – 1:0
8-тур. Пахтакор – Сурхон – 2:2
9-тур. Сурхон – Сўғдиёна – 2:4
10-тур. Қизилқум – Сурхон – 2:0
11-тур. Сурхон – Бунёдкор – 1:0

Эски танишлар
«Динамо» таркибидан Иброҳим Йўлдошев ўтган мавсум «Сурхон» шарафини ҳимоя қилган бўлса, «Сурхон» таркибида дарвозабон Шоҳрух Эшбўтаев, Шарофиддин Шобиров, Жаҳонгир Аҳмадов сингари ўйинчилар ўтган йиллар давомида Самарқанд клуби сафида тўп сурган.

Таркибда йўқотишлар борми?
Ушбу учрашувда сариқ картчокалари сони 4тага етгани сабабли яримҳимоячи Музаффар Музаффаров «Динамо»га ёрдам бера олмайди. «Сурхон» таркибида ҳам дисквалификация қилинган ўйинчи бор – Иқбол Маликжонов қизил карточкаси учун 3 ўйинга дисквалификация қилинган.

Ўзаро ўйинлари тарихи: Устунлик «Динамо»да
Самарқанд ва Термиз клублари Олий лига ва Суперлига тарихида 1992 йилдан буён жами 22 ўйинда ўзаро майдонга тушган. Рақибларнинг узоқ вақт ўзаро ўйнамагани сабаби 2005-2017 йиллар давомида «Сурхон» клубининг юқори дивизионда тўп сурмагани сабаб бўлган. Жами 22 ўйиндан 9 баҳсда «Динамо»нинг қўли баланд келган бўлса, 8 учрашувда «Сурхон» устун келган. 5 ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати – 26:29.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 14:53, 18.06.2022.
Ўқилди: 1413 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.