Кириш Регистрация

"Женоа" ҳимоячиси бир қатор клублар нишонида бўлиб турибди

Баҳо:
+ | -

"Женоа" ҳимоячиси Андреа Камбьясо А Сериянинг "Ювентус", "Интер", "Аталанта" ва "Сассуоло" клублари қизиқиш доирасида бўлиб турибди. Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марцио ўз сайтида хабар бермоқда.

Чемпионат якунида генуяликлар А серияни тарк этганига қарамай, 22 ёшли Камбьясо ўзини Италия футболидаги энг умидли футболчилардан бири сифатида кўрсатди.

Ўтган мавсумда у барча турнирларда 28 та ўйин ўтказиб, 1 та гол ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Камбясонинг “Женоа” билан шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунига этади. Трансфермаркт унинг ҳозирги трансфер қийматини 5 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 15:14, 18.06.2022.
Ўқилди: 1102 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.