Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Шахмат: Абдусатторов халқаро турнирда совриндор бўлди

Баҳо:
+ | -

Шахмат бўйича Чехиянинг Прага шаҳрида ташкил этилган халқаро турнир ўз якунига етди. Швейсарча тизимда ўтказилган мусобақада дунёнинг 8та давлатидан 10 нафар гроссмейстер иштирок этди. Улар сафида ҳамюртимиз, рапид йўналиши бўйича энг ёш жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторов ҳам ғолиблик учун дона сурди.

8-турдан кейин Нодирбек 5,5 очко жамғарган ҳолда пешқадамлар сафидан жой олиб турганди. Ҳал қилувчи 9-турда у словакиялик Пехас Жергус билан дуранг ўйнади. Бундан эса Германия вакили Винцент Кеймер ҳамда америкалик Ханс Ниеманн унумли фойдаланиб қолишди. Улар ўз рақиблари устидан ғалабага эришди ва Абдусатторовни 0,5 очкога ортда қолдирди.

Якуний натижаларга кўра Кеймар 6,5 очко билан мусобақа ғолиблигини қўлга киритди. АҚШ вакили Ханс Ниеманн ҳам шунча очко жамғарди, аммо қўшимча коеффисиентларга кўра Германия вакили 1-ўринга лойиқ кўрилди.

9 имкониятдан 6 очко жамғарган Нодирбек Абдусатторов эса кучли учликка якун ясаб берди.

Таъкидлаш жоиз, Прагадаги халқаро турнирнинг 1-тартиб рақамли иштирокчиси – АҚШлик Ханс Ниеманн бўлиб, у 2 678 рейтинг очкосига эга. Германиялик Винцент Кеймар эса 2 675 очко билан иккинчи тартиб рақамида сараланган. Ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов эса 2 661 рейтинг очкоси билан халқаро турнирда 3-тартиб рақами билан рўйхатга олинган.

Манба: Minsport.uz
Киритилди: 18:28, 18.06.2022.
Ўқилди: 1521 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.