"Фиорентина" бош мураббийи Винченцо Италиано клуб билан шартномасини 2024 йилгача узайтирди.
Инсайдер Николо Шкиранинг сўзларига кўра, келишув яна бир мавсумга узайтириш вариантини ўз ичига олади. 44 ёшли мутахассиснинг маоши йилига 2 миллион еврони ташкил қилади.
Винченцо Италиано “Фиорентина”ни 2021 йилнинг июлидан буён бошқариб келмоқда. 2021/22 йилги мавсумда унинг қўл остидаги жамоа Италия чемпионатида еттинчи ўринни эгаллади ва Конференциялар лигасига йўлланма олди.