"Тоттенхэм" клуби "Манчестер Сити" ҳужумчиси Габриэл Жезусга қизиқиш билдирмоқда, дея хабар беради Mirror.
Манбага кўра, Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳужумчи трансфери учун асосий номзод сифатида кўрилган, бироқ Антонио Конте ташаббуси билан "шпорлар" ҳам бразилиялик учун курашга қўшилган. Трансфер потенциал харидорга 50 миллион еврога тушиши мумкин.
Бразилиялик ҳужумчи ўтган мавсумда барча турнирлар доирасида 41 ўйинда 13 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди. Жезуснинг "Манчестер Сити" билан шартномаси кейинги мавсум охирида якунига етади.
Transfermarkt форварднинг ҳозирги нархини 50 миллион еврога баҳоламоқда.













