Кириш Регистрация

"Вест Хэм" клуби яқин соатлар ичида янги трансферни расман эълон қилади

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг "Вест Хэм" клуби Франциянинг "Ренн" жамоаси ҳимоячиси Наиф Агер билан шартнома имзолаганини расман эълон қилиш арафасида турибди.

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, футболчи аллақачон тиббий кўрикдан ўтган ва "болғачилар" билан узоқ муддатли шартнома имзолаган.

Қайд этилишича, "Ренн" ўз футболчиси учун 35 миллион евро + бонуслар олади. Агерга қишда ҳам "Вест Хэм" қизиқиш билдирганди, бироқ кейинчалик трансфер амалга ошимаганди, чунки "Ренн" марокашлик футболчини мавсум ўртасида қўйиб юборишни истамаганди.

Сўнгги мавсумда Агер Франция чемпионатида "Ренн" сафида иккита гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди. 26 ёшли марокашлик футболчи аввалроқ “Дижон” жамоасида ҳам ўйнаган.

Киритилди: 11:57, 20.06.2022.
Ўқилди: 1258 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8868]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6369]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5304]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3717]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3499]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2572]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2351]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2330]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2254]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2217]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик