Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Дунёнинг энг қиммат 10 та «Golden Boy»ларини биласизми?

Баҳо:
+ | -

Футбол ривожлангани сари ўйинчилар ҳам нисбатан тезроқ вояга етиб бормоқда. Бугун биз 18 га тўлиб-тўлмаган кўплаб юлдуз номларни таниймиз. Қуйида «Transfermarkt» портали томонидан энг юқори баҳоланган ёш футболчиларни санаб ўтмоқчимиз.

10. Юго Экитике

Ёши:19
Позицияси: ҳужумчи
Клуб: «Реймс»
Миллати: француз
Нархи: 25 миллион фунт

Ҳа, кўриб турганингиздек «Ньюкасл» қимматлиги борасида дунёда 10 ўринда турувчи болакайни ўзиники қилмоқчи. Ортда қолган мавсумда Европа бўйлаб ҳеч бир ўспирин Экитикедан кўра кўп гол урмаган эди.

9. Жованни Рейна


Ёши:19
Позицияси: ярим ҳимоячи
Клуб: «BVB»
Миллати: америкалик
Нархи: 31 миллион фунт

Собиқ «Манчестер Сити» юлдузининг оғли яқин орада омма эътиборига тушганди. Унга «шаҳарликлар» қизиқиш билдира бошлаган. Эрлинг Холандни отаси ҳам бир пайтлар «Сити» шарафини ҳимоя қилган. Ким билади дейсиз, балки бир кун келиб, ўғиллар ҳам «Манчестер Сити»да бирлашар. Ҳа, буни инкор этиб бўлмайди.

8. Йереми Пино


Ёши: 19
Позицияси: вингер
Клуби: «Вильярреал»
Миллати: испан
Нархи: 36 миллион фунт

2021 йилнинг Европа Лигаси финалида «МЮ»га қарши майдонда Йереми Пино ҳам бўлади. У бу орқали Еврокубокларда қатнашган энг ёш футболчига айланганди. Бугунга келиб, Пино Испания ва Европанинг ёрқин келажаги сифатида бўй кўрсатмоқда. «Вильярреал»га эса уни сақлаб қолиш осон бўлмайди.

7. Эдуардо Камавинга


Ёши: 19
Позицияси: ярим ҳимоячи
Клуби: «Реал»
Миллати: француз
Нархи: 50 миллион фунт

Камавинганинг шу ёшида «Реал» сафида ҳаракат қилаётгани, сизга унинг даражасидан дарак беради. 19 ёшида ЕЧЛ ғолибига айланган футболчи, тез орада Франция терма жамоасида Поль Погбанинг ўрнига эга чиқади.

6. Ансу Фати

Ёши: 19
Позицияси: ҳужумчи
Клуби: «Барселона»
Миллати: испан
Нархи: 52 миллион фунт

Яна бир испан истеъдоди 19 ёшда бўлишига қарамай, «Камп Ноу»да 16 ёшидан бери доимий ўйин амалиётига эга бўлиб келмоқда. «Барселона» тарихидаги иккинчи энг ёш футболчи, ҳозирга қадар жамоа сафида 58 дан ортиқ ўйин ўтказган. Аммо сўнгги пайтда уни жароҳатлар қийнаб қўйганди.

5. Гави


Ёши: 17
Позицияси: ярим ҳимоячи
Клуби: «Барселона»
Миллати: испан
Нархи: 54 миллион фунт

Гави «Барселона»нинг яна бир жавоҳиридир. У ушбу рўйхатдаги ўйинчилар ичида энг ёши ҳам саналади. Аллақачон Испания терма жамоаси сафида ҳаракат қилаётган футболчининг келажаги ёрқин деб қаралади.

4. Жамал Мусиала

Ёши: 19
Позицияси: ярим ҳимоячи
Клуби: «Бавария»
Миллати: немис
Нархи: 58 миллион фунт

Мусиала «Бавария»даги сўнгги 12 ойни ажойиб ўтказди. Ёш футболчи 30 та ўйинда 5 та ҳамда 5 та ассистга муаллифлик қилганди. 16 ёшида «Челси» академиясини тарк этган талант, Германиядан қўним топади. Мусиала шунингдек, Англиядан кўра, Германия терма жамоаси аъзолигини маъқул кўрганди.

3. Флориан Виртц


Ёши: 19
Позицияси
Клуби: «Байер Леверкузен»
Миллати: немис
Нархи: 63 миллион фунт

Ақл бовар қилмас футболчи! «Кёльн»дан арзимаган маблағга сотиб олинган футболчи «Байер Леверкузен» тарихидаги энг яхши харидга айланди. Виртц «Die Werkself» сафида ҳозирга қадар 78 та ўйинда 22 та ассистга муаллифлик қилган.

2. Педри


Ёши: 19
Позицияси: ярим ҳимоячи
Клуби: «Барселона»
Миллати: испан
Нархи: 72 миллион фунт

Гави билан биргаликда Педри янги Хави-Иньеста эрасини бошлаб бераётган бўлиши мумкин. Педри ўз тенгқурлари ичида ажралиб туради. Ярим ҳимоячи аллақачон терма жамоада 12 та ўйинда майдонга тушишга улгурди.

1. Жуд Беллингем

Ёши: 18
Позицияси: ярим ҳимоячи
Клуби: «BVB»
Миллати: инглиз*
Нархи: 75 миллион фунт

Рўйхатнинг етакчиси Англия термаси аъзоси Беллингемдир. Биз бугун собиқ «Бирмингем Сити» аъзосининг қандай даражага чиққанини жуда яхши биламиз. 18 ёшли футболчи яқин орада янги жамоага йўл олса керак. Беллингем 15 марта Англия термасида ҳаракат қилишга улгурган.

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetsport.com

инглиз* — футболчиларнинг миллати, уларнинг фуқаролиги бўйича акс эттирилган

Киритилди: 21:54, 20.06.2022.
Ўқилди: 5919 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.