Кириш Регистрация
06/03 01:00 Тоттенхэм 1-3 Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор 1-2 Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна 0-2 Насаф
06/03 19:30 Хоразм 1-0 ОКМК
07/03 00:45 Наполи 2-1 Торино
07/03 01:00 Сельта 1-2 Реал Мадрид
07/03 18:00 Осасуна 2-2 Мальорка
07/03 19:00 Кальяри 1-2 Комо
07/03 20:15 Леванте 1-1 Жирона
07/03 22:00 Аталанта - Удинезе
07/03 22:30 Атлетико - Реал Сосьедад
08/03 00:45 Ювентус - Пиза
08/03 01:00 Атлетик Бильбао - Барселона
08/03 16:30 Лечче - Кремонезе
08/03 18:00 Вильярреал - Эльче
08/03 19:00 Болонья - Верона
08/03 19:00 Фиорентина - Парма
08/03 20:15 Хетафе - Бетис
08/03 22:00 Женоа - Рома
08/03 22:30 Севилья - Райо Вальекано

Ислом Тўхтахўжаев: «Жамоамизга омад етишмаяпти»

Баҳо:
+ | -

3 июнь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўта муҳим учрашувда майдонга тушади. Вакилларимиз ЖЧ-2014 саралаш баҳслари 4-босқичидаги дастлабки ўйинини Эрон термасига қарши ўтказадилар. Ушбу ўйин олдидан терма жамоамиз ташкил этган йиғинга «Локомотив» клубининг ҳам бир йўла 6 нафар (уч нафар футболчи ва уч нафар тиббиёт ходимлари) вакили жалб қилинган. Жумладан, жамоамиз марказий ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев ҳам мамлакат бош жамоаси йиғинида иштирок этмоқда. Дарвоқе, у Эронга қарши ўйинни ўтказиб юборади, аммо унда 8 июнь куни Ливанга қарши кечадиган ўйинда майдонга тушиш имконияти мавжуд. Биз муҳим ўйинлар олдидан Ислом билан мухтасаргина суҳбат уюштирдик.

— Ислом, ЖЧ-2014 саралаш ўйинларига тайёргарлик қай тарзда кетмоқда? Йигитларнинг кайфияти қандай?
— Терма жамоанинг тайёргарлиги ҳар доимгидек кўтаринки руҳда олиб борилмоқда. Машғулотларда астойдил ишлаяпмиз. Жамоадаги барча йигитларнинг кайфияти аъло.

— Эрон қитъамизнинг етакчи терма жамоаларидан. Боз устига, ушбу ўйинда бир қатор етакчи футболчилар иштирок этишолмайди. Бу ҳол футболчилар руҳиятига таъсир кўрсатмайдими?
— Йўқ, ахир Японияга қарши ўйинда бундан ҳам катта йўқотишлар билан майдонга тушиб, якунда ғалаба қозондик. Терма жамоа ўз номи билан терма, унда энг кучли футболчилар тўп суришади. Шунинг учун 2-3 нафар футболчининг йўқлиги терма жамоа ўйинига таъсир қилмаслиги керак.

— Имкониятларимизни қандай баҳолайсиз?
— Бу босқичда энг кучли жамоалар жамланган. Қолаверса, ҳар қандай ўйин олдидан майдонга тушадиган жамоаларнинг имкониятлари 50х50 деб баҳоланади. Аммо, биз уйда тўп сурамиз ва бу жамоамизга қисман устунлик бериши мумкин.

— Энди «Локомотив» ҳақида ҳам қисқача суҳбатлашсак. Жамоанинг дуранглар исканжасида қолиб кетганини қандай изоҳлайсиз?
— Ҳайронман. Четдан қараганда жамоамиз ёмон ўйнаётгани йўқ. Кўплаб ўйинларда рақибларимизга нисбатан яхшироқ ҳаракат қиляпмиз. Аммо, бизга омад етишмаяптими, вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз.

— Жамоа шу тарзда ўйнаб турса, мавсумни қайси ўринда якунлаши мумкин?
— Ҳал қилувчи ўйинларимиз ҳали олдинда. Жамоада яхши футболчилар жамланишган. Мураббийлар штабида ҳам маҳоратли мутахассислар фаолият олиб боришмоқда. «Локомотив»да мавсумни юқори ўринларда якунлаш учун имкониятлар етарли.

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 15:28, 30.05.2012.
Ўқилди: 5805 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.