Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

Гвардиола Зинченкодан қутулмоқчи. Украиналик футболчининг олтита варианти бор

Баҳо:
+ | -

Олександр Зинченко ҳозирда Украинанинг асосий футбол юлдузи ҳисобланади. Ҳимоячи олти йилдан буён “Манчестер Сити”да тўп тепади ва 10 та совринни қўлга киритди (тўртта АПЛ чемпионлиги ва Лига кубоги ҳамда биттадан Англия кубоги ва Суперкубоги). Сўнгги пайтларда Хосеп Гвардиола жамоасидан Олександрнинг кетиши ҳақида гап-сўзлар тарқала бошлади. Бироқ унга Англиянинг ўзида қизиқиш билдираётган жамоалар жуда кўп.

Зинченконинг “чиқинди материал”га айланиши эҳтимолдан йироқ. Жароҳат, коронавирус ва мавсум бошини ўтказиб юборганига қарамай, украиналик футболчи “Манчестер Сити” сафида мавсум давомида барча мусобақаларда 28 та ўйинда майдонга тушди. Масалан, Чемпионлар лигасида у 11 ўйиннинг бештасида майдонга тушди ва “Реал”га қарши 210 дақиқанинг 138 дақиқасида майдонда ҳаракат қилди. Англия чемпионатида чап қанот ҳимоячиси кўпроқ вақтини захирада ўтказди (17), аммо барибир тўртинчи чемпионлик учун катта ҳисса қўшди – тўртта голли узатма.

Биринчи бўлиб ESPN Зинченконинг “Ман Сити”ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида ёзди. Май ойи ўрталарида ушбу манба бир қанча клублар 25 ёшли украиналик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи эканини айтган, бироқ жамоалар номини ошкор қилмаган. Маълумотларга кўра, “шаҳарликлар” аллақачон марказий ва чап қанот ҳимоячиси қидиришни бошлашган. Номзодлар орасида, хусусан, “Брайтон” вакили Марк Кукурелла асосий нишонда.

“Арсенал” ва “Вест Хэм”

ESPN хабаридан 10 кун ўтиб Зинченкога биринчи давогар “Арсенал” экани малум бўлди. “Daily Mail” хабарига кўра, лондонликлар бош мураббийи Микель Артета украиналик футболчига қизиқмоқда. 40 ёшли мутахассис ярим ҳимояда Олександрдан ўзининг севимли позициясида фойдаланишни режалаштирган. “Манчестер Сити”да эса Зинченко чап қанотда ҳаракат қилган эди. Қайд этилишича, бунгача “шаҳарликлар” мураббийлар штабида ишлаган Артета украиналик билан ало даражадаги муносабатда. “Mirror” хабарига кўра, “тўпчилар” бош мураббийи Зинченкога Лондон клубига ўтган тақдирда ярим ҳимоячи ўрнини ваъда қилган.

“Эвертон” ва “Ньюкасл”

“Эвертон”да Зинченко албатта зерикмайди – ахир у ерда унинг ватандоши Виталий Миколенко ўйнайди. “The Athletic” хабарига кўра, “Манчестер Сити” Олександрнинг хизматларини “Эвертон” ва “Ньюкасл”га таклиф қилган. “Эвертон”да катта эҳтимол билан Зинченкодан майдон марказида фойдаланилади. “Нюкасл”га келсак, кўп нарса клубнинг “Астон Вилла”дан Метт Таргеттни сотиб олишига боғлиқ. “Сити” раҳбарияти Зинченкога муносиб пул таклиф қилинса ва унинг ўзи буни хоҳласа, футболчини қўйиб юборишга тайёрлигини малум қилган. Украиналикнинг “Эвертон”га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотни таниқли инсайдер Фабрицио Романо ҳам тасдиқлаган. У ерда Зинченко креатив ярим ҳимоячи ролида пайдо бўлиши мумкин.

“Интер” ва “Барселона”

Янгиликлар фақат инглиз клублари билан чегараланиб қолмади. “Ман Сити” клуби “Интер” ҳимоячиси Милан Шкринярга қизиқиш билдирмоқда. “Inter Live” хабарига кўра, Хосеп Гвардиола жамоаси Зинченкони унинг учун қўшимча 30 миллион евро тўлаш эвазига таклиф қилишга тайёр. Маълум қилинишича, “Интер” словакияликни таркибда сақлаб қолмоқчи, аммо бу фойдали бўлса, таклифни кўриб чиқишга тайёр.

Зинченконинг шартларидан бири – ярим ҳимоячи сифатида мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш. “Барселона” унга ушбу позицияни беришга тайёрми ёки йўқ, бу катта савол. Аммо Зинченконинг трансфери, агар кўк-анорранглилар “Челси” ҳимоячиси Маркос Алонсони ўз сафига қўшиб олмаса, амалга ошиши мумкин. Ферран Торреснинг таклифига қарамай, Олександр “Барселона”да бўлмаслиги ҳам мумкин. Испаниялик вингер билан украиналик футболчи “Ман Сити”да биргаликда ўйнаган. Жамоада энг катта фигура бош мураббий Хави эканини инобатга олсак, кўк-анорранглилар ушбу трансферни у истасагина амалга оширишга ҳаракат қилиб кўриши мумкин.

“Эвертон” Зинченкони сотиб олишга асосий даъвогар сифатида гавдаланмоқда. Аммо у қаерга бормасин, энди унга Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш орзусини амалга ошириш анча қийин бўлади. Бунга қадар украиналиклардан фақат Андрий Шевченко ва Анатолий Тимошук бундай шарафга сазовор бўлган (“Реал Мадрид”нинг захира дарвозабони Андрий Лунин UEFA регламентига кўра Чемпионлар лигаси ғолиби ҳисобланмайди).

Манба: www.championat.com
Киритилди: 07:00, 21.06.2022.
Ўқилди: 7402 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.