Бугун Озарбойжон пойтахти Бокуда "Каспий кубоги" деб номланувчи анъанавий мусобақа бошланди. Унда Европа жамоалари 17, Осиё термалари эса 16 ёшли футболчилар билан иштирок этишади. Турнирда юртимиз шарафин Дилшод Нуралиев жамоаси ҳимоя қилмоқда.
Ўсмирларимиз "В" гуруҳида Япония, Туркия ва Грузия билан баҳсларда иштирок этади. Бугун мусобақанинг дастлабки ўйинлари бўлиб ўтди ва Нуралиев шогирдлари японлар билан кураш олиб бордилар. Ўйиннинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Ўйиннинг 64-дақиқасида Жамшид Болтабоев, 71-дақиқасида эса Муҳиддин Одилов терма жамоамизнинг голларига муаллифлик қилишди. Жамоамизнинг голларига японияликлар жавоб қайтара олишмади. Дарвоқе, 2-дақиқадаёқ ўсмирларимиз ҳисобни очиш имкониятига эга бўлишганди. Аммо Отабек Шукуров пенальтини голга айлантира олмади.
"Каспий кубоги". "В" гуруҳи. 1-тур.
ЯПОНИЯ - ЎЗБЕКИСТОН - 0:2
Голлар: Жамшид Болтабоев (64), Муҳиддин Олимов (71)
Ноаниқ пенальти: Отабек Шукуров (2)
Ўзбекистон: 12. Шоҳруҳ Эшбўтаев(с), 3. Ислом Исмоилов, 9. Иброҳим Абдуллаев, 4.Жамшид Болтабоев, 2. Акром Комилов, 8. Достон Ҳамдамов (22. Мирмуҳсин Юсупов, 57), 15. Иззатулла Абдуллаев (18. Ойбек Эркинов, 80), 13. Отабек Шукуров (16. Шоҳжаҳон Аббосов, 66), 7. Равшан Хурсанов, 23. Улуғбек Давлатов (10. Жавоҳир Сиддиқов, 57), 11. Муҳиддин Одилов (14. Жавлон Раҳмонбердиев, 80)
Бош ҳакам: Рауф Жабборов
Ўйиндан кейинги фикрлар
Дилшод Нуралиев (Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи):
— Тенг ўйин бўлди. Япония — кучли жамоа ҳисобланади. Ҳар иккала жамоада гол уриш учун имкониятлар бўлди. Рақибдан фарқли равишда биз имкониятларимиздан фойдалана олдик.
Хирофуми Йошитаке (Япония ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи):
— Ўтган йили Ўзбекистон билан 3та ўйинда майдонга тушиб, 2та ўйинда ютқазгандик ва битта дуранг ўйнагандик. Ўзбекистон кучли жамоа ва бизга қарши ҳар доим яхши ўйнайди. Шогирдларим психологик томондан бугунги ўйинга тайёр эмасди. Илк дақиқадаёқ дарвозамизга пенальти белгиланди. Шунга қарамай, биринчи бўлимда яхши ўйнадик. Танаффусдан кейин эса кўп хатоларга йўл қўйдик. Кейинги ўйинда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.
Ўзбекистон ўзининг бугунги ўйинини соат 19.30да ўтказди. Туркияга қарши ўтадиган эртанги ўйин эса 10.00га белгиланган.
Мусобақа тақвими
31 май
10:00. Ўзбекистон – Туркия. «АЗАЛ Арена»
10:00. Япония – Грузия. «Далга Арена»
17:00. Туркманистон – Қирғизистон. «Далга Арена»
20:00. Қозоғистон – Озарбойжон. «Далга Арена»
2 июнь
10:00. Қозоғистон – Туркманистон. «АЗАЛ Арена»
10:00. Грузия – Ўзбекистон. «Далга Арена»
17:00. Япония – Туркия. «Далга Арена»
20:00. Озарбойжон – Қирғизистон. «Далга Арена»
4 июнь
10:00. 7-ўрин учун. «АЗАЛ Арена»
10:00. 5- ўрин учун. «Далга Арена»
17:00. 3- ўрин учун. «Далга Арена»
20:00. Финал
21:15. Мусобақанинг ёпилиш маросими