Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Тите Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонишни орзу қилади. 2018 йилда бу содир бўлмади, аммо Тите Қатарда яна ажойиб имкониятга эга бўлишига ишончи комил. ЖЧда ғалаба қозониш учун бразилиялик мураббий катта клубларнинг таклифларига рад жавоб берди.
- Менга турли клублар мурожаат қилишди, масалан, 2018 йилда "ПСЖ" Эмери ишдан бўшатиб, мени таклиф қилганди. Кейин "Реал"дан илтимос бўлди, лекин мен ҳам уларни рад этдим ва терма жамоа билан ишлашни хоҳлаётганимни тушунтирдим. Менимча, уни бирлаштириш мумкин эмас. Мен Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонишни хоҳлайман. Ғалабадан кейин келажагим ҳақида ўйлайман" - деди Тите The Guardian нашрига.