Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Карлос Кейруш мададни чегара ортидан изламоқда

Баҳо:
+ | -

Эрон миллий терма жамоасининг Германияда бўлиб ўтган 2006 йилги Жаҳон Чемпионатида қатнашувида Европада тўп сураётган футболчилар – "Ҳамбург"дан Маҳди Маҳдавикия, "Ҳанновер"дан Воҳид Ҳошимиён, "Кайзерслаутерн" плеймейкери Фаридун Зандийнинг хизмати беқиёс бўлган. Форслар терма жамоасининг айни пайтдаги бош мураббийи Карлос Кейруш Бразилия-2014 йўлланмасини қўлга киритиш учун мана шу йўлдан бормоқда ва тиним билмаяпти.

Сўнгги йилларда келиб чиқши эронлик бўлган бир неча футболчилар кўҳна қитъа майдонларида ишонч билан ўйин намойиш этишаётгани ("Осасуна"даги Жавод Накуномни ҳисобга олмаганда, албатта) Осиёнинг ушбу жамоасига кенг имкониятлар эшигини очмоқда. Кейруш ўз жамоаси таркибини Европада асосий таркибда тушаётган ўйинчилар билан бойитиш мақсадида "Вольфсбург"дан Ашкон Дежога ва Бельгиядан ҳужумчи Ризо Қучоннажод дуэтини "таъқиб" остига олган эди.

"Биз бу футболчиларни ўз йиғинларимиз қўшиб олишни истаймиз ва бунинг уддасидан чиқамиз ҳам, — деганди Кейруш йил бошида Қатарга қарши ўйин олдидан FIFA.comга берган интервьюсида. — Гарчи бу биз учун ўта мураккаб вазифа бўлса-да, биз ҳечқурса улардан бирининг хизматидан фойдаланишга ҳаракат қилиб кўрамиз".

Португалиялик мутахассис алал-оқибат шу пайтгача Германия ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари сафида ҳаракат қилиб келган Ашкон Дежогани кўндирди. Мураббийнинг интилишлари муносиб баҳоланди ва Қатарга қарши кечгўн ўйин (2:2) да Дежога Эрон миллий терма жамоаси сафида дебёт қилди ва Эронни гуруҳ ғолибига айлантиришда муҳим голлар киритди. Мураббийнинг Европада тўп суриш тажрибасига эга бўлган футболчилардан фойдаланиш истаги ўзини оқлагач, Кейруш бу ҳолат нега муҳимлиги ҳақида тушунтириш ҳам бериб ўтди.

"Европада тўп суриш афзаллиги нафақат молиявий ресурсларга бориб тақалади, балки юқори савия ва рақбобат шароитида малаканинг ошишига хизмат қилиши билан ҳам қадрлироқдир, — деди "Реал" Мадрид клуби ва Португалия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи. — Европадаги барча турнирлар, хоҳ у терма жамоалар ўртасида бўлсин, хоҳ клублар ўртасида бўлсин, бошқа қитъалардагидан кўра анча юксак даражага етган. Ҳаттоки Жанубий Америка клублари ҳам рақобатбардошлик бўйича Европа клубларидан анча орқада. Шу сабабли, у ерда футболчилар нафақат машғулотлар ва ўқувлар орқали, балки юқори рақобат шароитда ҳам ривожланишади. Бунақа шароитни фақат Европа тақдим эта олади".

ЭНГ СЎНГГИ ҚЎШИМЧА

Албатта, Кейруш Жаҳон Чеммпионати саралаш учрашувларида Европада тўп суриш тажрибасига эга бўлган футболчилардан фойдлаланиш нечоғлиқ муҳим эканлигини англаб етган дастлабки мураббий эмас. 2006 йилда миллий терма жамоани бошқарган хорватиялик  Бранко Иванович ҳам бир неча ой давомида Эрон ва Германия ўртаисда қатнаб, келиб чиқиши форс бўлган Германия фуқароси Фаридун Зандийни тарихий ватани термаси шарафини ҳимоя қилишга, ўз хоҳиши билан терма жамоадан кетанига уч йил бўлган Воҳид Ҳошимиённи ҳам термага қайтишга кўндирган эди.

Иванковичнинг бу саъй-ҳаракатлари меваси узоқ куттирмади. Гарчи Зандий бошланғич таркибдан муқим ўрин олган бўлса-да, лекин Ҳошимиён ўзининг ўйинлари билан Эроннинг энг машҳур ўйинчиси Али Даий шуҳратини ҳам ўз соясида қолдира бошлади: у терма жамоанинг янги рамзига айланди ва саралаш баҳсларида бирин-кетин муҳим голлар кирита бошлади.

Терма жамоанинг аввалги тажрибаларидан келиб чиқиб, Дежоганинг тобора очилиб бораётганини кўрган Кейруш Эрон миллий терма жамоаси сафини "европалик" ўйиинчилар билан бойитиш йўлидан юрди. Янги футболчилар орасида Швецияда истиқомат қиладиган Умид Назарий ҳам борки, якшанба куни Ўзбекистон терма жамоасига, саккиз кундан сўнг Ливанга қарши бўлиб ўтадиган расмий ўйинга тўпланган 24 футболчи орасида у ҳам бор. Лекин Швециянинг "Ангелҳолмс" клубининг 21 ёшли яримҳимоячисининг терма жамоа сафида майдонга тушиши билан боғлиқ формалликлар ниҳоясига етказилмади, бунинг оқибатида ўтган якшанба куни Албанияга қарши ўйин (0:1)да унинг дебют қилиши хусусидадаги тахминлар ҳам ўзини оқламади.

Сўнгги саралаш босқичида терма жамоанинг якуний таркиби қандай кўринишидан қатъий назар, Кейруш ўз жамоасини Бразилия-2014 йўлланмасини қўлга киритишга муносиб, деб ҳисоблайди. "Эронлик мухлислар жаҳон чемпионати йўлланмасига муносиб, чунки улар футбол деб аталувчи бу ўйинни сидқидилдан севишади, — деди у. — Сизни 78 миллион футбол ишқибози қўллаб турар экан, бундай жамоа Жаҳон Чемпионатида тўп суришга тўла ҳақли".

Манба: fifa.com
Киритилди: 03:51, 31.05.2012.
Ўқилди: 8455 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.