Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Майк Тайсон блогер Жейк Полга қарши жанг қилишга тайёрлигини маълум қилди

Баҳо:
+ | -

Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Майк Тайсон видеоблогер Жейк Пол билан жанг қилишга тайёрлигини билдирди.

Шу билан бирга «Темир Майк» битта шарт қўйди: жанг 2022 йилда бўлиб ўтиши лозим.

"Бу жуда қизиқарли жанг бўлиши мумкин. Илгари унинг таклифини жиддий қабул қилмаганман, аммо энди, ҳа, бу жуда қизиқ бўлиши мумкин.

Барча нарсанинг иложи бор, бу ҳақиқат. Лекин агар жанг қилиш керак бўлса, фақат шу йил ташкил қилиш керак. Йил охирига қадар ҳаммасини тартибга солишга улгуришимиз лозим.

Ҳар сафар бу йигит жанг қилганида уни 70 миллион одам томоша қилади. Ҳатто жаҳон чемпионларида ҳам бунчалик кўп мухлис йўқ.

Шундай экан, у боксга шов-шувли ҳисса қўшди. Пол ҳаммага кўпроқ пул ишлаб топишга ёрдам бермоқда. Одамлар уни нега ёқтирмаслигини тушунмайман", — деди Майк Тайсон.

Март ойининг охирида блогер Жейк Пол подкастларининг бирида ҳазил тариқасида Майк Тайсонни жангга чақирганди. «Майк, агар сен ушбу подкастни кўраётган бўлсанг, кел, бироз завқланамиз. Янги мактаб эски мактаб вакилига қарши. Менимча, мухлислар ҳам буни кўришни хоҳлайди», — деб айтганди Жейк.

YouTube блогер Жейк Пол сўнгги жангида UFC собиқ чемпиони Тайрон Вудлини нокаутга учратган эди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:30, 21.06.2022.
Ўқилди: 1904 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [4738]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3828]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3675]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [3657]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2991]

«Реал»нинг инсайдларни ҳисобга олган ҳолда тузилган таркибини кўрдингизми? [2569]

Жорже Мендеш Барселонага келди [2441]

«Реал» Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди [2198]

Расман: «Манчестер Сити» 135 миллион евролик трансферни эълон қилди [1846]

«Интер Майами» Левандовскининг МЛСдаги дебют ўйинида «Чикаго»ни мағлуб этди. Суарес дубль муаллифи бўлди (видеошарҳ) [1639]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик