Кириш Регистрация
04/10 21:30 Наполи 3-1 Комо
04/10 23:45 Верона 2-1 Венеция
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас - Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол - Мальорка
05/10 18:00 Удинезе - Лечче
05/10 19:00 Арсенал - Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд - Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер - Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм - Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити - Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе - Осасуна
05/10 21:30 Лас-Пальмас - Сельта
05/10 21:30 Вальядолид - Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон - Ньюкасл
05/10 23:45 Интер - Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

«Порту» ўз «фабрика»сидан қанча ишлаб олганини биласизми?

Баҳо:
+ | -

«Порту» футболчилар сотувидан 1,3 миллиард евро ишлаб олди. Милитао, Халк ва Фалькао энг қиммат трансферлардир.

Қуйида ушбу қимматбаҳо футболчиларга эътибор қаратамиз.

Дарвозабон

Витор Байя («Барселона», 6,5 млн евро)

«Аждарлар» бунгача ҳеч қачон дарвозабонларни бошқа клубга катта пулга сотмаган. Аммо Витор Байя дарвозабонлар сотуви бўйича рекордчи бўлиб қолмоқда. Испанияда у деярли майдонга тушмади, базада бор-йўғи бир мавсумни ўтказди. Аммо у чемпионлик, мамлакат кубогини қўлга киритди, машғулотларда ёш Роналдуни кўрди, Моуриньо билан учрашди. Кейин эса «Порту»га қайтиб, Жозе билан УЕФА кубоги ва Чемпионлар лигасида зафар қучди.

Ҳимоячилар

Данило («Реал Мадрид», 31,5 млн евро)

У янги клубида ўйнамаган футболчилар орасида иккинчи ўринда турибди. Данило «Реал Мадрид»да асосий ўйинчига айланмади, Карвахалга рақобатчи бўла олмади, лекин бир нечта қимматбаҳо кубокларни қўлга киритди ва «Ювентус»га етиб келди. Гарчи ўнг қанотда фахрий футболчи - Куадрадо бўлсада, Данилони услуби бўйича А Сериянинг мураккаб футболчилари қаторига қўшиш мумкин. Ўттиз ёшли бразилиялик ҳали катта футболдаги сўнгги сўзини айтгани йўқ.

Эдер Милитао («Реал Мадрид», 50 млн евро)

У «Порту»га рекорд суммада сотилган, бу «Реал Мадрид»нинг ушбу клубдан олган энг қиммат трансфери бўлди. Пепе учун жамоа 30 миллион евро сарфлаган. Клуб у билан Чемпионлар лигасида ғалаба қозонди, аммо Эдернинг ёрқин ҳаракатларидан кўра унинг заиф ўйинлари кўпроқ. Шунинг учун Рюдигер бу зонага таклиф этилди. Милитао «қироллик клуби» учун муносиб ҳимоячи, аммо Куртуа уни Варанга тўлиқ ўринбосар сифатида кўрмаяпти.

Эльяким Мангаля («Манчестер Сити», 45 млн евро)

Бу манчестерликлар учун росмана муваффақиятсиз трансфер бўлган. Чунки франциялик футболчига майдонда деярли имконият берилмади. У ўнлаб ўйинларни ижарада ўтказди, хусусан, мухлислар уни «Валенсия»да ҳам кўришган. Мангаля қисқа масофаларда яхши ўйнай олади. Айни дам у «Сент-Этьен»да. Аллақачон ўттиз бир ёшни қарши олган футболчи афсонага айланиш имкониятини қўлдан бой бериб бўлди.

Ярим ҳимоячилар

Фабио Виейра («Арсенал», 40 млн евро)

Виейра яқинда «Арсенал»га ўтди. Артета учун ярим ҳимояга янги қон зарур эди. Фабио, худди ёш Витинья сингари «Порту»нинг чемпион бўлган сўнгги таркибида мавжуд эди. Улар Консейсаунинг етиштирган меваларидир. Артета мамнуният билан ҳар иккала футболчини ҳам ўз жамоасига қўшиб олган бўлар эди, лекин бунга жамоанинг молиявий имкониятлари йўл қўймади. Виейра 14 та голли узатмани амалга оширди ва 6 та гол урди. У кучли плеймейкер бўлиши мумкин, лекин ҳужумда у қадар яхши эмас. «Канонирлар» ўз схемасида Фабиони қайси зонада ўйната олиши мумкинлигини ҳал қилиб олиши керак.

Андерсон («Манчестер Юнайтед», 31,5 млн евро)

«Манчестер Юнайтед» Андерсонда етарлича тажриба бўлмаса ҳам ундан катта суммани аямаган. Андерсон фаолиятини «Порту»да давом эттириб юриши мумкин эди, аммо Фергюсон Роналду ва Нани трансферларидан сўнг Португалия юлдузларига ишонч билдира бошлади. Бироқ Андерсон Сэрнинг бу ишончларини оқлай олмади ва йилдан йилга «Манчестер Юнайтед»даги ўйинларини ёмонлаштириб юборди.

Хамес Родригес («Монако», 45 миллион евро)

Колумбиялик футболчи тахминан Коутиньо ва Гризманн даражасида тилга олинди. Бу каби футболчилар учун узоқ вақт давомида ўзларининг ҳақиқий даражасида қолиш қийин. Ҳар бир инсоннинг ўз камчилиги бор, лекин энг юқори қобилият нуқтайи назаридан Хамесни алоҳида эътироф этиш керак. Хамес «Реал» билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан, «Бавария» билан Испания ва Германия чемпиони бўлган. Ажойиб ҳужумкор ярим ҳимоячи, ЖЧ-2014 юлдузи, аммо ўттиз ёшида у супер формасини деярли йўқотиб бўлди.

Ҳужумчилар

Халк («Зенит», 40 миллион евро)

Халк трансфери учун 40 миллион евро сарфланган, бироқ санкт-петербургликларнинг ҳисоб-китобига кўра умуман бошқа сумма ҳисоблаб чиқилган. Аммо қирқ миллионми, олтмиш миллионми бу «Порту» учун жуда катта сумма. «Зенит»да етарли можаролар бор эди - Денисов юқори салоҳиятга эга Халкнинг маошига қарши чиққан. Бу унинг фаолиятида бурилишларга сабаб бўлди, аммо бундай футболчи Хитойга кетмаслиги керак эди, Халкни бемалол топ-5 ҳужумчилар қаторига киритсак бўлади.

Фалькао («Монако», 40 миллион евро)

«Монако»да колумбиялик анча ақлли, сермаҳсул, кучли, ёрқин ўйин кўрсатди. Худди «Порту»да бўлгани каби. Аммо «Манчестер Юнайтед» ва «Челси»даги ижаралар унга муваффақият келтирмади. Кейин фаолиятига жиддий жароҳатлар аралашиб кетди, шунинг учун у аввал «Галатасарой»га, кейин эса «Райо Вальекано»га ўтди ва у ерда бир-икки гол билан мухлисларга эски Фалькаони эслатди.

Луис Диас («Ливерпуль», 47 миллион евро)

Бу йилги Премьер-лигадаги энг яхши қишки трансфер шу бўлса керак ва нафақат Англия лигасида, умуман Европада ҳам. Луис Диас Чемпионлар лигаси финалида ғалаба қозона олмади, аммо Клопп уни, Салоҳ ва Нуньес билан янги ҳужум триоси сифатида кўрмоқда. Мане «Бавария»га кетди, Фирмино ва Жота уругвайлик ва колумбиялик рақиблари билан рақобатга киришишга ҳаракат қилади, аммо бу қийин бўлиши аниқ.

Киритилди: 09:13, 22.06.2022.
Ўқилди: 1584 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.