Япониялик ҳимоячи Майа Йошида фаолиятини Италия А сериясининг бошқа клубида давом эттириши мумкин. Журналист Николо Скиранинг маълумотларига кўра, япониялик футболчига А Сериянинг янги иштирокчиси "Монца" клуби қизиқиш билдирмоқда.
Аввалроқ, "Монца" "Интер"ни тарк этган Андреа Раноккия билан эркин агент сифатида шартнома имзолаган эди. Йошиданинг "Сампдория" билан шартномаси якунига этгани боис япониялик футболчи фаол равишда янги клуб изламоқда.
Йошида аввалроқ “Саутгемптон”да узоқ вақт ўйнаган. Япониялик ҳимоячи сўнгги уч мавсумни Италиянинг “Сампдория” клубида ўтказди. Ўзининг сўнгги мавсумида Майа А Серияда иккита гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.