"Ньюкасл" ҳамон "Реймс" ҳужумчиси Уго Экитикедан якуний жавобни кутмоқда. Журналист Фабрицио Романо берган маълумотларга кўра, франциялик футболчи "Ньюкасл" жамоасига кўчиб ўтишга ҳали ҳам шубҳа қилмоқда.
Аввалроқ, "Ньюкасл" футболчи учун товон пули борасида "Реймс" билан тўлиқ келишиб олганди. Ҳозир клуб Экитике агенти билан музокаралар олиб бормоқда, у ҳали трансферга рози бўлишга шошилмаяпти.
Экитике хизматларига бошқа клублар ҳам қизиқиш билдирмоқда. Ҳужумчи билан боғлиқ вазият "ПСЖ" томонидан фаол кузатилмоқда, бироқ Париж клуби футболчини трансфер қилиш бўйича аниқ қадамлар қўйганича йўқ. Аввалроқ, Мадриднинг “Реал” клуби футболчига қизиқиш билдирмаётгани маълум бўлганди.