"Милан" "Сассуоло" ярим ҳимоячиси Ҳамид Траорега қизиқиш билдирмоқда, деб хабар бермоқда La Gazzetta dello Sport.
Манбага кўра, "россонерлар" раҳбарияти "Лилль" ярим ҳимоячиси Ренату Санчешнинг трансфери борасида келиша олмаганидан сўнг, 22 ёшли ивуарлик футболчини сотиб олишга эътибор қаратган. Аввалроқ 24 ёшли португалиялик Саншеш "ПСЖ"га ўтишга яқин экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Ўтган мавсумда Траоре “Сассуоло” сафида 32 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Ярим ҳимоячининг ҳозирги клуби билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар тузилган. Transfermarkt портали ивуарлик футболчини 22 миллион еврога баҳоламоқда.