Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

Ўзбекистон-Эрон ўйинига чипталарни олиб сотарлар харид қиляпти

Баҳо:
+ | -

OLAM.uz Портали таҳририятига 2014 йилги Жаҳон чемпионатининг саралаш босқичи доирасида ўтказиладиган Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари ўртасидаги футбол учрашувига чипталар сотиб олиш билан боғлиқ шикоят-хабар келди.

Чипталар 28 майдан “Жар” стадиони кассаларида сотила бошланди. Хат муаллифининг хабар қилишича, 29 май куни у чипта харид қилиш учун кассага йўл олган. Бироқ у ерда унга чипталар қолмаганини айтишган. Бир вақтнинг ўзида касса ёнида чипталарни тушликдан кейин олиб келишларини кутаётган кўплаб одамлар турганди.

"Кутишни хоҳламадим, “қўлда” чипта борми-йўқми, деб сўрадим. Нархини эшитиб, таажжубда қолдим. Улар 7000 сўм турадиган чиптани 35000 сўмдан, VIP жойларга чипталарни эса, 70000 сўмдан сотишаётган экан”, - дея ёзади хабар муаллифи.

Портал таҳририяти шу савол билан Ўзбекистон футбол федерациясига мурожаат қилди ва қуйидаги жавобни олди:

"Олиб сотарлар билан муаммо ҳақиқатан ҳам мавжуд, биз уларга қарши бир нечта усулда курашишга ҳаракат қиляпмиз, ҳатто чипталарни олиб қўйиш ва ваколатли органларга мурожаат қилишгача боряпмиз”, - дейди ЎФФ вакили.
Мазкур муаммони ҳал этиш учун турли схемалар устида ишланмоқда. Масалан, ушбу ўйинга чипталар сотила бошланган биринчи куни кассага 7000 та чипта ўрнига фақат 400 та чипта берилди. Бир одамга кўпи билан 5 та чипта сотиляпти.

Иккинчи куни кассага эрталаб ва тушликдан кейин 1000 та чипта берилди. Бироқ чипталар қандай қилиб олиб сотарларнинг қўлига тушиб қолишини тўлиқ кузатишнинг иложи бўлмаяпти. Бу муаммо бутун дунёда мавжуд. ЎФФда ҳатто чипталарни интернет орқали сотиш имконияти кўриб чиқилганди, аммо бунда ҳам муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Бунинг устига бунда стадионга кириш жойида электрон чиптадаги маълумотларни ўқийдиган махсус ускуна керак бўлади.

Ўзбекистон Футбол федерацияси ушбу ўйин ишқибозларини чипталарни кассадан харид қилишга чақиради ва олиб сотарларга қарши кураш усули сифатидаги чипталарнинг сотувга кам миқдорда чиқарилиши фактига тушуниш билан қарашларини илтимос қилади.

Айтиш жоизки, федерацияда чипталар захираси қолдирилган, улар охирги ўйин олди кунларида сотилади, чунки мамлакат ҳудудларидан кўплаб футбол ишқибозлари учрашувдан бир неча кун олдин ёки шу куни келиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон-Эрон учрашуви 3 июнь куни соат 19:00 да “Жар” стадионида бўлиб ўтади. Кассадаги чипталарнинг расмий нархи сектор тоифасига қараб, 7, 10, 15 ва 25 минг сўмни ташкил этади.

Манба: www.olam.uz
Киритилди: 18:32, 31.05.2012.
Ўқилди: 7724 марта.
Фикрлар: 23 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.