"Ньюкасл" ўз футболчиси билан хайрлашади. Хабарларга кўра, "Мидлсбро" "қарғалар"нинг захирадаги дарвозабони Карл Дарлоуга харидор бўлган.
31 ёшли посбон Чемпионшипга йўл олишга рози бўлган. У 2014 йилдан бери "Ньюкасл" сафида ҳаракат қилиб келмоқда.