Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея 2-2 Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Ла Лигадаги лидерлик лаззати (мавсум якунлари)

Баҳо:
+ | -

Мавсум якунига бағишланган навбатдаги ҳикоямиз Испания чемпионатининг бош қаҳрамонларига бағишланади.

Энг яхши тўпурар: Карим Бензема («Реал Мадрид») - 27та гол;

«Гол+пас» тизимида энг яхши кўрсаткич: Карим Бензема («Реал Мадрид») - 39 очко (27+12).

Франциялик снайпернинг асл қудрати жорий мавсум тўла-тўкис намоён бўлди. «Реал»нинг энг яхши футболчиси? Гап бўлиши мумкин эмас! Ла Лиганинг тенгсиз ўйинчиси? Унданда муносиброқ номзодни топишнинг умуман имкони йўқ!

Тўпурарлик бобида Каримнинг энг яқин таъқибчиси - «Сельта»даги Яго Аспас. У ўз жамоасига 18та гол туҳфа этди. «Гол+пас» тизимида эса, Бенземага ўз жамоадоши Винисиус Жуниор муносиб рақобат намойиш этди - 30 очко (17}13).

21 ёшли бразилиялик иқтидор ҳам мавсумни муваффақиятли ўтказиб, етакчилардан бирига айланди. Янги мавсумда Винисиус мухлислар Килиан Мбаппе билан ўтказилган музокаралардаги муваффақиятсизликни эсламасликлари учун янада сермазмун ва сермаҳсул ўйин кўрсатишга интилиши аниқ.


Энг яхши ассистент: Усмон Дембеле («Барселона») - 13та самарали узатма.

Мавсум бошланиши арафасида Усмон Дембеле ва «Барселона» ўртасидаги ҳамкорлик ришталари тамоман узилгандек туюлганди. Бироқ Хави қайсар ҳужумчининг кўнглига йўл топа олди. Чақнаш жуда ёрқин, аммо ўта қисқа бўлди: февраль охиридан апрелнинг ўртасигача. Усмон ўз ҳисобига атиги битта гол ёздириб қўйди, лекин 9та ассистни амалга оширди.

Бензема жамоадошлари голларига 12 марта ҳаммуаллиф бўлди. Альба («Барселона»), Парехо («Вильярреал») ва Муньяин («Атлетик») 10тадан самарали узатмаларни амалга оширдилар.


Ғалаба голлари муаллифлари: Карим Бензема («Реал Мадрид») - 8та гол. Аспас («Сельта»), Хуанми («Бетис»), Депай («Барселона») ва Винисиус («Реал Мадрид») - 6тадан.

Каримнинг Ла Лига натижаларига таъсири ўз-ўзидан тушунарли бўлса, Яго Аспас том маънода «Сельта»ни «судради». Жамоа голларининг 41,9 фоизи (18та) унга тегишли.

Энг муҳим тўпурар: Энес Унал («Хетафе») - жамоаси голларининг 48,5 фоизини амалга оширди.

Мавсумдаги 33 голнинг 16тасини ўз номига расмийлаштирган туркиялик мерган якунда «Хетафе» халоскори мақомига эга бўлди. Энес шунингдек, битта ассист муаллифи ҳамдир.

Унинг касбдоши Хоселу эса ўзининг 14та аниқ зарбаси билан (45,2 фоиз) «Алавес»нинг элитада қолишини таъминлай олмади. 

Дарвоқе, Бенземанинг «Реал» голларидаги улуши 33,8 фоизга тенг.


«Супержокерлар»: Ламела («Севилья»), Фалькао («Райо Вальекано»), Корреа («Атлетико»), Мир («Севилья») - захирадан майдонга тушиб, 4тадан гол уришган.


Мавсумнинг энг яхши «жокери»: Эрик Ламела.10 марта захирадан тушиб, 4та гол урди. Дастлабки турларда 3та тўп киритган Радамель Фалкао ҳам мавсумни ажойиб тарзда бошлади. Лекин умумий самарадорлик нуқтаи назаридан, 2021|2022 йиллар мавсумининг энг яхши «супержокери» - Матеус Кунья («Атлетико»). У 21 марта захирадан майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3та гол ва 5та ассист ёздирди.


Энг яхши дарвозабон: Алекс Ремиро («Реал Сосьедад») - 35та учрашувнинг 19тасида дарвозаси дахлсизлигини таъминлади.

Сан-Себастьян жамоасининг ЕЛ йўлланмасини қўлга киритишига Алекс Ремиро улкан ҳисса қўшди. У 2019 йилда «Атлетик»дан эркин агент мақомида ўтганди. Йил сайин маҳоратини ошириб келаётган посбон тез орада Испания терма жамоасидан чорлов олса, ажабмас. Тибо Куртуа ҳам чакки эмас - 36та ўйиннинг 16таси «қуруқ» (44,4 фоиз).

Грузиялик навқирон дарвозабон Георгий Мамардашвили ҳам алоҳида эътирофга лойиқ. У ўз касбдошларига нисбатан анча кам учрашувларда майдонга тушган бўлсада, чемпион Куртуа билан бир хил кўрсаткичга эришди - 18та учрашувнинг 8тасида дарвозасидан тўп ўтказмади.


«Темир ўйинчилар»: Ян Облак («Атлетико»), Ледесма («Кадис»), Дитуро («Сельта») - чемпионатнинг ҳамма учрашувларида майдонга тушдилар.

Ҳамма ўйинларда тўлиқ тўп сурган топлар гуруҳини анъанага биноан дарвозабонлар ташкил этишди. «Хетафе» посбони Давид Сориянинг нуфузли гуруҳдан жой олишига жароҳат туфайли майдонни 5 дақиқа вақтлироқ тарк этгани имкон бермади.


Энг ёш футболчи: Гави («Барселона») - 17 ёшу 24 кунлигида майдонга тушди.

Гави - мавсум кашфиёти. 17 ёшли йигитча 29 август оқшомидаги «Хетафе»га қарши ўйинда (2:1) дебютини нишонлади. Ваҳоланки, ўшанда у клубнинг расмий сайтида ўз профилига эга эмасди. Якунда Гави чемпионат доирасида 34 марта (2326 дақиқа) майдонга тушиб, 2та гол ва 6та самарали узатма муаллифи бўлди. Шошиб қолган «Барселона» куздаёқ ноёб иқтидор соҳиби билан янги шартномани расмийлаштириб, товон пули миқдорини 1 млрд. еврога кўтариб қўйди!


Энг «кекса» ўйинчи: Хоакин («Бетис») - 40 ёшу 9 ой 29 кунлигида майдонга тушди.

Фаолияти давомида кўплаб воқеаларга гувоҳ бўлган фахрий футболчи 40дан ўтганига қарамасдан, 15 дақиқага бўлсада «Сантьяго Бернабеу»да майдонга тушишга ўзида куч топа олди. Айнан 20 май оқшомидаги «Реал»га қарши беллашувда мегафахрий ўз номини футбол тарихига ёздириб қўйди.

Шу ўринда яна икки нафар фахрийни эслаб ўтмаслик адолатсизлик бўларди. Дарвозабон Диего Лопес мавсумдаги 36 учрашувда «Эспаньол» дарвозасини қўриқлади. «Гранада» билан кечган сўнгги тур беллашувида майдонга тушганида, у 40 ёшдан 6 ой ва 19 кунга узоқлашганди. Қизиғи шундаки, ўша ўйинда яна бир фахрий - 40 ёшу 1 ойлик Хорхе Молина ҳам майдонда эди. Афсуски, «қария» «Гранада»нинг халоскори бўлиш имкониятидан фойдалана олмади , унинг «нуқта»дан йўллаган тўпи голга айланганида, жамоа­си элитадан тушиб кетмасди.

С.РАҲМОНОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 18:45, 22.06.2022.
Ўқилди: 3369 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.