Кириш Регистрация
29/03 18:00 Реал Сосьедад 2-1 Вальядолид
29/03 18:30 Насаф 0-0 Нефтчи
29/03 19:00 Венеция 0-1 Болонья
29/03 19:00 Комо 1-1 Эмполи
29/03 20:00 Машъал 1-0 Сўғдиёна
29/03 20:15 Эспаньол 1-1 Атлетико
29/03 20:30 Пахтакор 0-1 Динамо
29/03 22:00 Ювентус 1-0 Женоа
29/03 22:30 Алавес 0-2 Райо Вальекано
30/03 00:45 Лечче - Рома
30/03 01:00 Реал Мадрид - Леганес
30/03 15:30 Кальяри - Монца
30/03 17:00 Хетафе - Вильярреал
30/03 18:00 Фиорентина - Аталанта
30/03 19:15 Барселона - Жирона
30/03 21:00 Интер - Удинезе
30/03 21:30 Валенсия - Мальорка
30/03 21:30 Атлетик Бильбао - Осасуна
30/03 23:45 Наполи - Милан
31/03 00:00 Бетис - Севилья
31/03 21:30 Верона - Парма
31/03 23:45 Лацио - Торино
01/04 00:00 Сельта - Лас-Пальмас

Велоспорт: ҳамюртларимиз Ҳиндистонда ўтган Осиё чемпионатида 8та медаль қўлга киритишди

Баҳо:
+ | -

Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида велоспортнинг трек йўналиши бўйича Осиё чемпионати ўз якунига етди. 18-22 июнь кунлари ўтган мусобақада терма жамоамиз вакиллари 8та медаль қўлга киритишди.

Бугун чемпионатнинг якуний куни Индира Ганди аренасида Фарруҳ Бобошеровнинг ғалабаси шарафига давлатимиз мадҳияси янгради. Ёшлар ўртасида очколар бўйича гуруҳ пойгаси дастурида кечган беллашувларда ҳамюртимиз рақибларини катта фарқ билан ортда қолдиришга эришди.

Велоспорт бўйича ОЧ,
Йигитлар, очколар бўйича гуруҳ пойгаси (U-20)

1. Фарруҳ Бобошеров (Ўзбекистон) – 74 очко
2. Ли Сунгёну (Корея Республикаси) – 24
3. Юмнам Бирджит (Ҳиндистон) – 23

Шунингдек, бугунги беллашувларда Асал Ризаева омниум, Нафосат Козиева ҳамда Янина Кускова жуфтлиги медисон дастурида бронза медалларига сазовор бўлишди. Шу тариқа, велотрек бўйича Ўзбекистон терма жамоаси қитъа биринчилигини 1 та олтин ва 7 та бронза медаллари билан якунлади. Жамоамиз қуйидаги йўналишларда медалларга сазовор бўлди:

Олтин:
Фарруҳ Бобошеров – ёшлар ўртасида очколар бўйича гуруҳ пойгаси

Бронза:
Янина Кускова – аёллар ўртасида индивидуал пойга
София Каримова – қизлар ўртасида очколар бўйича гуруҳ пойгаси
Владислав Троман – йигитлар ўртасида омниум пойгаси
Янина Кускова – аёллар ўртасида очколар бўйича гуруҳ пойгаси
София Каримова – қизлар ўртасида скретч дастури
Асал Ризаева – қизлар ўртасида омниум дастури
Нафосат Козиева ҳамда Янина Кускова – аёллар ўртасида медисон, жуфтлик.

Спортни ривожлантириш вазирлиги ушбу ғалаба билан спортчиларимиз ва мураббийларни муборакбод этади.

Манба: minsport.uz
Киритилди: 22:31, 22.06.2022.
Ўқилди: 1742 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz