Кириш Регистрация
14/08 19:00 Навбаҳор 4-3 Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо 2-2 Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум 2-0 Машъал
15/08 19:00 Қўқон-1912 - Локомотив
15/08 19:00 Насаф - Пахтакор

Кобиашвили ҳакамни ургани учун бир йил футболдан четда қоладиган бўлди

Баҳо:
+ | -

Грузия терма жамоаси ва Берлиннинг "Герта" клуби ҳимоячиси Леван Кобиашвили ҳакам Вольфганг Штаркка нисбатан қилган қўпол ҳаракатлари учун бир йилга футболдан четлаштирилди.

Германия футбол уюшмаси футболчини мамлакат чемпионатининг плей-офф, яъни ўтиш турнирида "Фортуна" жамоасига қарши кечган учрашувда бош ҳакам Вольфганг Штаркни ургани учун бир мавсум футбол мусобақаларидан четлаштирди.

Маълумотларга қараганда, учрашув якунига етгач, ечиниш хонасига йўл  олаётган паллада Кобиашвили ҳакамга ташланиб қолган. Германия футбол иттифоқининг маълум қилишича, агар Кобиашвили бу борада эътирознома ёзса ҳам 2013 йил 16 майгача бўлган муддат ўзгартирилмайди.

Грузиялик футболчининг жамоадошлари, Кристиан Лель, Томас Крафт ва Андре Миятовичлар ҳам жазоланиши тайин бўлиб турибди. Лель рақиб футболчисига ва ҳакамга қўпол муомалада бўлгани учун янги мавсумнинг дастлабки 6 учрашувида майдонга туша олмаса, жанжал иштирокчиси сифатида қолган футболчи 4 ёки бешта учрашувни ўтказию юбориши мумкин.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:00, 01.06.2012.
Ўқилди: 5699 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик