Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Биз билган ва билмаган Переплёткинс

Баҳо:
+ | -

Андрей Игоревич Переплёткинс (Преплёткин) 1984 йил 27 декабрда Украинанинг Харьков шаҳрида таваллуд топган. У Харьков шаҳри “Металлист” футбол клуби тарбияланувчисидир. Унинг биринчи мураббийи Ринат Викторович Морозов бўлади. У ёшлигида Москва шаҳрининг “Фили” жамоасида ҳам тўп сурган.

У 14 ёшида Бельгиянинг “Андерлехт” жамоаси тарбияланувчисига айланади. 15 ёшида эса англиянинг “Саутгемптон” футбол клуби академиясида шуғулана бошлаган ва ўсмирлар жамоасида ўйнай бошлайди. У ушбу академиянинг энг яхши тарбияланувчиларидан бири бўлган. Аммо Андрей билан Англияда бўлиб туриш учун берилган виза талабаларники бўлгани учун клуб шартнома туза олмаган. Шу муносабат билан Андрейни Ирландиянинг “Богемиансе” жамоасига ижарага бериб юборишади. У Ирландияда фаолият кўрсатиб турганда, Латвиянинг Рига шаҳри “Сконто” жамоаси қизиқиб қолади ва у билан шартнома имзолашади. У ушбу клуб сафида ўзининг чиройли ўйини билан клуб ишқибозлари ёқимтойига айланади ва ушбу клубни Ливони Кубогини ютишига ўзининг катта ҳиссасини қўшади.

Унинг тақдирида яна Англияда бўлиш бор экан, уни 2008 йили Англия пример лигасидан қуйи дивизионга тушиб кетган “Дерби Каунти” ўз сафига қўшиб олади. Андрей ушбу клуб сафида 1 йил ўйнагач, тўғрироғи асосий таркибда ўз ўрнини топа олмагач яна Латвиядаги ўзига яқин бўлиб қолган “Сконто” футбол клубига қайтиб келади.

2009 йил январь ойида у Сербиянинг “Партизан” клуби кўригидан сўнг Исроилнинг “Маккаби” футбол клублари кўригида ҳам бўлган. 2011 йил эса “Насаф”нинг собиқ бош мураббийи Демьяненко таклифига кўра жамоамиз билан шартнома имзолайди.

Кўриниб турибдики, Андрейнинг кўп вақти Латвиянинг Рига шаҳрида утган. Шу туфайли унга 2007 йили Латвия фуқоролигини ва мамлакат терма жамоаси сафида ўйнашни таклиф қилишади ва у бу таклифни қабул қилган.

Унинг Латвия миллий терма жамоасидаги илк дебюти 2007 йили бўлган, шунда Латвия терма жамоаси Европа чемпионатига тайёргарлик кўраётган бўлиб, Лихтенштейн терма жамоасига қарши майдонга тушади ва Латвия терма жамоаси 1:0 ҳисобида ғалаба қилади.

Андрей айни пайтда ҳам Латвияда яъни миллий терма жамоа ихтиёрида бўлиб турибди. Бизга клубдан хабар беришларича у 5 июнь куни Олий лига қолдирилган 3-тури, “Нефтчи” жамоаси билан бўладиган учрашувда жамоамиз сафида майдонга тушади.

У оилалик ва бир нафар ўғил фарзанди бор.

“Насаф” клуби мухлислари ҳам Андрей томонидан ОФК кубоги финалида урган голини яхши эслашади, ҳа у муҳим ўйинларда жамоамиз сафида ғалабага ўзининг катта ҳиссасини қўшишидан бўлса керак, мухлисларнинг ёқимтойига айланиб улгурган. Биз Андрейдан келгусида ҳам жамоамиз сафида фаолият кўрсатиб катта ютуқларига ўз ҳиссасини қўшишидан умидвормиз.

Унинг майдондаги чаққон ва чиройли ҳаракатлари ҳар-бир футбол ишқибозига ўзгача завқ ва шавқ бағишлайди.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 11:05, 01.06.2012.
Ўқилди: 6625 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.