Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Пахтакор" (0:2) учрашувидан кейин навоийликлар бош мураббийи Никола Лазаревич фикрларини билдириб ўтди.
— Ўйин ҳақида фикрларингиз.
— Биринчи навбатда "Пахтакор" ва Славче Войнескини табрикламоқчиман. Улар ғалабага лойиқ эдилар. Биз бундай ўйинни кутмагандик. Ўйин бошида йигитларим ҳаракат қилишди. Бизда вазиятлар ҳам бўлди. Аммо бу жамоамизнинг асосий камчилиги бўлиб қолмоқда. Ўйин бошида юзага келган вазиятлардан фойдалана олмаслик — жамоамизнинг оғриқли нуқтаси. Кейин эса ўзимиз гол ўтказиб юборяпмиз. Биринчи бўлимнинг бошларида темп юқори бўлди. Кейин эса темп бироз тушди. Иккинчи бўлимнинг охирларида эса жисмоний ҳолатимиз сабаб бирор нарса қила олмадик. "Пахтакор" футболчиларининг жисмоний ҳолатларини ҳам эътироф этиш жоиз. Олдинга интилишда давом этамиз. Кейинги ўйинга тайёрланишни бошлаш керак.
— Иккита ўзгаришни амалга оширганингиздан сўнг жамоа гол ўтазиб юборди...
— Албатта, Станиславлевични ўзгартириш аввалдан режалаштирилганди. Зотеевда чарчоқ аломатлари сезилиб қолди ва шу сабаб уни алмаштирдик. Афсуски, гол ўтказиб юбордик. Гол жуда чиройли бўлди. Аммо бунга ўзимиз йўл қўйиб бердик.
— "Қизулқум" 0:1 ҳисобида мағлубиятга учраб турганида ҳам 5 та ҳимоячи билан ҳаракат қилди. Шу паллада тактикани ўзгартириб, ҳужумга эътибор қаратиш ҳам мумкин эди...
— Биз тактикани кечроқ ўзгартирдик. Сабаби, биз голгача икки ўйинчини ўзгартириб бўлгандик. Улар ўзларини захирага олишни сўрашди. Жамоага янги кучлар қўшилгандан сўнг тактикани ўзгартириш ҳақида ўйладик.