Кириш Регистрация
05/03 00:30 Астон Вилла 1-4 Челси
05/03 00:30 Фулхэм 0-1 Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон 0-1 Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити 2-2 Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл 2-1 Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор 0-1 Бухоро
05/03 19:15 Машъал 0-2 Локомотив
05/03 19:30 Сурхон 0-3 Нефтчи
06/03 01:00 Тоттенхэм 1-3 Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор - Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна - Насаф
06/03 19:30 Хоразм - ОКМК
07/03 00:45 Наполи - Торино
07/03 01:00 Сельта - Реал Мадрид
07/03 18:00 Осасуна - Мальорка
07/03 19:00 Кальяри - Комо
07/03 20:15 Леванте - Жирона
07/03 22:00 Аталанта - Удинезе
07/03 22:30 Атлетико - Реал Сосьедад

Юнон-рум кураши: Осиё чемпионатида ҳозирча 2 та олтин, 2 та кумуш медаль қўлга киритдик

Баҳо:
+ | -

Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида ўтказилаётган ўсмирлар (U 17) ва ёшлар (U 23) ўртасидаги Осиё чемпионатининг кечаги беллашувларида иштирок этган 4 нафар юнон-рум курашчимизнинг барчаси медалларга эга чиқишди.

-60 кг вазндаги юнон-рум курашчимиз Шермуҳаммад Шарибжонов олтин медаль учун кечган баҳсда қирғизистонлик Нурмуҳаммет Абдуллаевни 9-0 ҳисобида доғда қолдирди.

-67 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Аброр Атабаев эса финал баҳсида қирғизистонлик Азамат Саматни 10-0 ҳисобида доғда қолдирди ва Ўзбекистон терма жамоасига иккинчи олтин медални тақдим этди.

-72 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Жаҳонгир Ҳамроев Осиё чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди. Ҳамюртимиз Осиё чемпионлиги учун кечган муросасиз баҳсда қирғизистонлик Адилхан Нурланбековга 2-4 ҳисобида ютқазиб қўйди.

-77 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Дилшод Омонгелдиев финал учрашувида қирғизистонлик Акилбек Талантбековга имкониятни бой бериб, у ҳам Осиё чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди.

Шу тариқа, юнон-рум курашчиларимиз Осиё чемпионатидаги биринчи кунги беллашувларини 2 тадан олтин ва кумуш медали билан якунлашди.

Манба: minsport.uz
Киритилди: 10:38, 24.06.2022.
Ўқилди: 1037 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.