"ПСЖ" ҳужумчиси Пабло Сарабия "Атлетико Мадрид"га ўтиши мумкин, дея хабар беради Estadio Deportivo.
Манбага кўра, Мадрид клуби 30 ёшли испанияликни сотиб олиш имконияти билан ижарага олмоқчи.
Қайд этилишича, ҳужумчи 2016 йилдан 2019 йилгача ўйнаган "Севилья"га қайтмайди.
Сарабия ўтган мавсумни Лиссабоннинг "Спортинг" жамоасида ўтказди ва у барча мусобақаларда 45 та ўйинда 21 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди. Унинг парижликлар клуби билан шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.