"Челси" ёзда йирик харидни амалга ошириши мумкин. Хабарларга кўра, "Вест Хэм" ярим ҳимоячиси Деклан Райс "Челси" футболчисига айланиши мумкин. Бу ҳақида инсайдер Дин Жонс хабар қилди.
У Лондон клубининг янги эгаси Тодд Бёли ўз ишини Райсни харид қилишдан бошлашига ишора қилади. Айни дамда "болғачилар" ўз футболчисини 150 миллион фунтга баҳоламоқда.