Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Про-Лига доирасидаги ўйинда ҳакамларнинг баҳсли қарори оммавий тортишувга сабаб бўлди

Баҳо:
+ | -

Про-Лига 13-тури доирасида 23 июнь куни бўлиб ўтган «Хоразм» ва «Машъал» жамоалари ўртасидаги учрашувда (1:1) баҳсли ҳолат кузатилди.

Учрашувнинг 81-дақиқасида мезбонлар ташкил этган ҳужумдан кейин Темур Бекжанов дарвозани ишғол қилиб, ҳисобни 1:1 кўринишига келтирди. Учрашув бош ҳаками Достон Раҳмонов гол бўлганини қайд этиб, майдон марказини кўрсатди. Ўз навбатида бу қарорга ён ҳакам ҳам эътироз билдирмади.

Голдан кейин «Машъал» футболчилари бош ҳакамга, мураббийлар штаби эса ён ҳакам Александр Буровга кескин эътироз билдирди. Ушбу эътирозлардан кейин бош ҳакам ёрдамчиси билан маслаҳатлашди ва голни бекор қилди. Қайд этиш керак, учрашувда VAR тизими йўқ эди.

Ўз навбатида ҳакамнинг баҳсли қарори «Хоразм» футболчилари ва мураббийлар штабининг кескин реакциясига сабаб бўлди. Футболчилар аввалига бош ҳакам, кейинчалик лайнсмендан ҳолатга изоҳ талаб қилди.

Шунингдек, «Хоразм» мураббийлари ён ҳакамга кескин эътироз билдираётган вақтда икки жамоа вакиллари ўртасида оммавий тортишув юзага келди. Тортишувли ҳолат саккиз дақиқа давом этди. Якунда ҳакамлар ўз қарорини ўзгартирмади, гол инобатга олинмади.

«Хоразм» иккинчи бўлимга қўшиб берилган вақтнинг 9-дақиқасида гол урди ва ўйин 1:1 ҳисоби билан якунланди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:00, 24.06.2022.
Ўқилди: 2886 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.