Кириш Регистрация
04/11 00:45 Интер 1-0 Венеция
04/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-1 Бетис
04/11 19:00 Ал-Васл 1-1 Ас-Садд
04/11 21:00 Ал-Аҳли (СА) 5-1 Аш-Шорта
04/11 21:00 Персеполис 1-1 Ал-Ғарафа
04/11 22:30 Эмполи 1-0 Комо
04/11 22:30 Парма 0-1 Женоа
04/11 23:00 Ал-Ҳилол 3-0 Истиқлол
05/11 00:45 Лацио 2-1 Кальяри
05/11 01:00 Сельта 1-0 Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм 2-1 Брентфорд
05/11 13:00 Сентрэл Кост - Шангхай Шенхуа
05/11 15:00 Кавасаки Фронтале - Шангхай Порт
05/11 15:00 Виссел Кобе - Квангжу
05/11 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим - Ульсан Хёндэ
05/11 19:00 Пахтакор - Ар-Райян
05/11 23:00 Ан-Наср (СА) - Ал-Айн

Вадим Абрамов: «Майдонга туша олмайдиганларнинг ўрнини боса оладиганлар борлигидан хурсандман»

Баҳо:
+1 | -

Жаҳон чемпионати саралаш тизимининг Осиё минтақаси бўйича 4-босқич ўйинлари бошланиш арафасида турибмиз. Бугун “Жар” стадионининг мажлислар залида Ўзбекистон ва Эрон миллий терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтди. Дастлаб журналистларнинг саволларига Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи  Вадим Абрамов жавоб қайтарди. Шунингдек, матбуот анжуманида Санжар Турсунов ҳам иштирок этди.

Вадим Абрамов: — Бугунги матбуот анжуманига ҳар доимгидан кўра кўпроқ журналист ташриф буюрганидан ҳам билса бўладики, ўйинга бўлган қизиқиш юқори. Биз ҳам буни тушуниб турибман. Авваллари бу босқични муваффақиятли бошламагандик. Бу сафар яхши натижа билан бошлаб, мухлисларни хурсанд қилишни ўйлаяпмиз. Ишонинг, ғалабани футболчилар ҳам мухлислардан кам исташмаяпти.

Санжар Турсунов: — Биринчи ўйинни ўз майдонимизда ўтказаётганимиз туфайли, ҳамманинг кайфияти яхши. Бу ўйин биз учун жуда катта аҳамиятга эга. Эртага мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

— Йиғин давомида кўплаб футболчиларни жалб қилдингиз. Нима учун ҳужум чизиғини кучайтириши мумкин бўлган 2 нафар ҳужумчи — Владимир Шишелов ва Иван Нагаевни йиғинга таклиф қилмадингиз?
— Нагаевнинг имкониятлари менга яхши маълум. Улар кенгайтирилган футболчилар рўйхатига кирган. Ҳозир ихтиёримиздаги ҳужумчилар уларга нисбатан яхшироқ ҳолатда. Шишелов ёши билан боғлиқ сабаблар туфайли, унинг терма жамоага кириш имконияти паст. Нагаев эса Эронга қарши ўйинда ёрдам бера олмасди. Кейинчалик унинг хизматидан фойдаланишни ўйлаб кўрамиз.

— Рақибни етарлича ўрганганингизга шубҳа йўқ. Эртанги ўйин бошида рақиб синовдан ўтказиладими ёки ўйин бошиданоқ ҳужумкор ўйин кўрсатиладими?
— Ҳар бир жамоа имкон бергани доирасида ўйнайди. Эрон — тажрибали жамоа. Улар бизга қандай ўйнаш имкон берса, шундай ўйнаймиз. Ҳар қандай жамоа ўз майдонида ҳужумкор ўйин намойиш қилишга интилади.

— Эрон билан ўйиндан олдин нима учун ўртоқлик ўйини ўтказилмади?
— Биз жойлашган регион билан боғлиқ муаммо туфайли, кўпгина давлатлар Марказий Осиёга юртимизга ташриф буюришни исташмади. Агар биринчи ўйинни сафарда ўтказганимизда сафарда ўйнаганимизда ўртоқлик ўйини борасида муаммо бўлмасди. Бизда сафарда ўйин ўтказиш имконияти бор эди. Шунингдек, бизда тақвим борасида ҳам муаммолар юзага келди. 29 май куни “Бунёдкор” ОЧЛда ўйнади. Шунинг учун йиғинни ҳам тўлиқ таркибда ўтказа олмадик. Икки томонлама ўйинда барча футболчиларни синовдан ўтказа олмадик. Эрон чемпионати эса 23 май куни тугади ва улар бемалол 10 кун давомида машғулот ўтказишди.

— Эроннинг қайси позициясини кучли деб ҳисоблайсиз?
— Эроннинг ўрта чизиғи кучли, тажрибали футболчилардан иборат. Шунингдек, улар сафида 2 нафар баланд бўйли марказий ҳимоячилар бор. Улар стандарт пайтида яхши ўйин кўрсатишади. Шу нарса мени бироз хавотирга солмоқда.

— Санжар, эртага ўйинда майдонга туша олмаётганингиздан афсусланасизми?
— Эрон билан учрашувда майдонга туша олмаётганимдан нафақат мен, балки бошқа жамоадошларим ҳам афсусда. Кейинги ўйинда майдонга тушиб, терма жамоага ёрдам берамиз, деган умиддаман.

— Санжар, мавсум якунланганидан кейин жисмоний ҳолатингиз қандай?
— Мавсум якунланганидан кейин 1 ҳафта дам олдик. 10 кундан бери тинимсиз шуғулланаяпмиз. Вадим Карленович бизни яхши формага келтирди.

— Илҳом Суюновни дастлаб рўйхатга киритмагандингиз. У нима учун таркибда юрибдими?
— Илҳом эртага Эронга қарши ўйинда майдонга тушмасада, бошқа футболчилар каби 8 июнь кунги ўйинга тайёргарлик кўрмоқда. Тўғри, аввалдан уни кенгайтирилган рўйхатга киритмагандик. Аммо таркибда муаммолар пайдо бўлгани учун таклиф қилдик ва уни Эрон билан ўйинга заявка қилишга улгурмадик.

— Аҳмедовда ҳам жароҳат бор деб эшитдик...
— Нимагадир Одил тез-тез жароҳат оляпти. Тўп унинг бошига тегиб, мия чайқалишига учради. Админстратор оғир тўп олиб келган шекилли (кулади). Дисквалификацияга учраган футболчилардан ташқари яна бир қанча футболчилар ҳам жароҳат олишган.
Ихтиёримизда бор футболчилар тажрибали ҳисобланишади. Шундай футболчилар борлигидан хурсандмиз. Демак, қолган футболчиларда ўзини кўрсатиш имконияти бор. Рақобат бизга ҳеч қачон халал бермайди.

— Ўзбекистон Эронни юта олади, деб ўйлайсизми (эронлик журналист саволи)?
— Ҳар қандай бош мураббий каби, мен ҳам ўз жамоамга ишонаман. Ўз жамоасига ишонмайдиган мураббий бўлмайди. Эронни мағлуб этиш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:16, 02.06.2012.
Ўқилди: 6941 марта.
Фикрлар: 28 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.