Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Олег Блохин: "Бу мағлубиятнинг қўрқинчли жойи йўқ"

Баҳо:
+ | -

Украина терма жамоаси бош мураббийи Олег Блохин Австрия термасига бой берилган ўртоқлик учрашуви (2:3) ҳақида УФФ (Украина футбол федерацияси) сайтига фикр билдирди.

- Биринчи бўлимда кутилмаган голни ўтказиб юбордик, бу пайтда ҳудудий устунликка эга бўлиб турган эдик, ҳимояда ҳам ёмон ўйнамаётган эдик. Танафусгача рақиблар амалга оширилган жарима зарбасидан бошқа айтарли хавф туғдирмади. Аммо кейин, бўшашганимиздан сўнг, муаммолар бошланди - футболчилар орқага ўз вақтида қайта олмадилар.

Австрия Эстонияга қараганда жуда яхши шакланган терма жамоа экан. Бироқ, Украинадан фарқли ўлароқ, улар бу ўйинга махсус тайёргарлик кўргандилар, ўйинчилари бардамроқ эди. Бу ўйин охирида яққол кўринди.

Ҳеч қандай қўрқинчли ҳодиса рўй бермади. Мен натижага муҳим эътибор қаратмадим ва ўйин охирида ҳисобни тенглаштирган тақдиримизда ҳам шундай баҳо берган бўлар эдим. Мотивацияга кесак, менинг футболчиларимга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Барчаси жанг қилди ва оёғини тортмади. Хатолар чарчоқ сабабли келиб чиқди ва бу диққатни жамлашга тўсқинлик қилди.

Умуман олганда, мен енгил бўлади деб ўйламаган эдим, ахир жамоа чарчоқ остида ўйнади ва шубҳасиз улар кундан кунга яхшиланиб борадилар.

Манба: football.kulichki.net
Киритилди: 13:24, 02.06.2012.
Ўқилди: 5705 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.