Кириш Регистрация

«Пахтакор» стадиони майдонига янги чим ётқизиш ишлари бошланди

Баҳо:
+ | -

Шу кунларда "Пахтакор" Марказий стадиони майдонига янги чим ётқизиш ишлари бошлаб юборилди.

Голландиянинг "Queens grass international" компаниясидан харид қилинган чим пойтахтимизга ҳафта ўрталарида етиб келди. Шундан сўнг стадионимизга келтирилган чимни майдонга ётқизиш ишлари бошлаб юборилди. Ҳозиргача майдоннинг кичик қисмида бу якунланиб бўлди. Компаниядан ташриф буюрган ходим чим янги шароитга кўникиб кетгунга қадар шу ерда бўлади ва ишларга бевосита кўмаклашади. Клубимиз томонидан 9000 квадрат метр чим харид қилинди. Бунча миқдордаги чим майдондан ортиб қолади ва кейинчалик қолган захирадан фойдаланиш ҳам мумкин бўлади. Чунки маҳаллий шароитга кўниккунча чимнинг баъзи қисмлари алмаштирилиши ва кейинчалик фойдаланиш учун топширилганда ҳам маълум бир жойларини ўзгартиришда зарур бўлади. Нафақат янги чим, балки унга қарашда эҳтиёж сезиладиган техникалар биратўла харид қилинди. Чимни майдонга ётқизиш ишлари шу кунларда якунланади. Яъни, барча чим ҳар куни маълум миқдорда стадион майдонига тўшаб борилади.

"Queens grass international" компанияси ҳақида маълумот берадиган бўлсак, унинг офиси Голландияда жойлашган бўлиб, "Аякс", "Твенте", "Гронинген", "Аякс" футбол академияси, "Стад де Франс", ЦСКА, "Динамо", "Локомотив", "Зенит", "Лужники", "Брондбю", "Сампдория", "Сан Сиро", "Фенербахче", "Панатинаикос", "Манчестер Юнайтед", "Гётеборг" каби жамоалар стадионлари чими ҳам айнан ушбу компания томонидан тайёрланган. Бу фирма нафақат чимларни тайёрлаш, балки уларни етказиб бериш, кейинчалик хизмат кўрсатиш ишларини ҳам фаолияти доирасига киритган.

Насиб қилса, жамоамиз иккинчи даврадан бошлаб уй учрашувларини жаҳон стандарти бўйича энг юқори сифатли чимли майдонда ўтказади. Бу эса нафақат "Пахтакор", балки рақибларнинг ҳам текис ва ажойиб майдонда яхши ўйин намойиш қилишларига ёрдам беради деб умид қиламиз. Қуйдаги ҳаволада эса иш жараёни қандай кетаётгани билан танишиб олишингиз мумкин.

 
Манба: fcpaxtakor.uz
Киритилди: 18:13, 02.06.2012.
Ўқилди: 8174 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8457]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4460]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4385]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3864]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3852]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3753]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3130]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2841]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2708]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2469]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик