"Манчестер Сити" ва Англия терма жамоаси ҳужумчиси Рахим Стерлинг ёзда жамоасини ўзгартириши мумкин.
"Челси" бош мураббийи Томас Тухель трансферни осонлаштириш учун ҳужумчига шахсан қўнғироқ қилди, деб хабар беради The Telegraph.
Англия чемпионлари ўз ҳужумчисини 60-70 миллион еврога баҳолаган. Томонлар бўлажак трансфер бўйича илк музокараларни бошлаб юборишган.
27 ёшли англиялик футболчи ўтган мавсумда барча турнирларда 47та ўйинда майдонга тушиб, 17та гол урди ва 9та голга ассистентлик қилди.
Олдинроқ Тухель ёзда 6 нафар янги футболчи олмоқчи экани ҳақида хабар берилганди.