Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия - Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР - Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн - Хитой
14/11 19:00 Кувайт - Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон - Фаластин
14/11 21:15 Ироқ - Иордания
14/11 21:15 Қатар - Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА - Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Ҳой, бу қандай чуқурлик?

Баҳо:
+ | -

Австрия миллий жамоасининг Ральф Рангник бошқарувидаги илк ўйинлари ноодатий тус олди.

Биринчидан, германиялик мураббийнинг дебюти Хорватия термасига қарши ўйин (ЕМЛ 1-тури)га тўғри келди ва унда австрияликлар кучли рақибни 3:0 ҳисобида енгишди. Дания термаси билан бўлган иккинчи ўйин эса футбол атрофидаги ғалати ҳодисотларга уланди...

* Австрияликлар 10 июнь куни Франция термасини айнан «Эрнст Хаппел»да қабул қилишди. ЕМЛ 3-туридан ўрин олган бу учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Демакки, стадионга боғлиқ муаммони тезда ҳал қилишган.

* Австрияда бир неча кун тинмаган жала сув тош­қинларини келтириб чиқарди. Кўчаларни сувдан «тозалаш» ишларига ўт ўчирувчилар ҳам жалб қилинишди. Юқори Австрияда эса 30 минг хонадон электр энергиясиз қолди.

Аввалига Австрия пойтахти - Венада жойлашган «Эрнст Хаппель» стадионида юзага келган электр таъминотига боғлиқ узилиш туфайли ўйин 1,5 соатга кечиктирилди. Умуман, ўша куни нафақат стадион, балки бутун атрофда электр тизими ишдан чиқди, оқибатда хиёбондаги аттракционлар ҳам тўхтаб қолди, одамлар маълум муддат бир неча метр баландликда ўтиришди. Хонанда Falco гуруҳининг Out of the Dark қўшиғини ҳазил тариқасида куйлаётган вақт стадион чироқлари ёнди ва ўйин бошланди.

Энг қизиғи, арена зулматдан қутулгач, ҳамма майдон ўртасида пайдо бўлган каттагина чуқурликка эътибор қаратди. Бундан айниқса, даниялик ҳужумчи Андреас Сков Ольсен ғоят ажабланди. Ҳар ҳолда, у тўсатдан юзага келган чуқурлик даражасини кўрсатиш учун ҳаттоки, оёғини тешикка суқди. Изоҳ берилишича, стадионда катта «ўра» пайдо бўлганига Австрияда кузатилган кучли ёғингарчилик сабабдир. Тўғри, бу якуний хулоса эмас, ҳозирча барчаси ўрганилмоқда.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 18:00, 26.06.2022.
Ўқилди: 1524 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.