Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

«Goal.com» Миржалол Қосимовни май ойида Осиёда тенгсиз деб топди

Баҳо:
+3 | -

Дунёнинг энг машҳур интернет нашрларидан бири Goal.com сайти май ойи бўйича Осиёинг рамзий терма жамоасини эълон қилди. Биз учун қувонарлиси, ушбу рамзий терма жамоа бош мураббийи этиб "Бунёдкор" клуби бош мураббийи Миржалол Қосимов танланган.

4-4-2 тактикаси асосида тузилган ушбу таркиб асосан, Осиё чемпионлар лигаси ва Осиё кубоги ғолиблиги учун кураш олиб бораётган клуб футболчиларидан ташкил топган. Шунингдек рамзий терма жамоага Боруссия футболчиси Шинжи Кагава ҳам киритилган.

Таркиб билан танишинг:
Дарвозабон: Фаҳми Че Мат (Малайзия).
Ҳимоячилар: Жанг Ли Пенг (Хитой), Юсуф Муҳаммад (Ливан), Моҳсин Бенгар (Эрон), Чонлат Жантакам (Таиланд).
Яримҳимоячилар:  Аҳмад ал-Фрайдий (БАА), Муҳаррам Навидкия (Эрон), Пиао Ченг (Хитой), Шинжи Кагава (Япония).
Ҳужумчилар: Ё Бёнг Со (Жанубий Корея), Ноиф Ҳаззозий (Саудия Арабистони).
Бош мураббий: МИРЖАЛОЛ ҚОСИМОВ (ЎЗБЕКИСТОН)

Нега айнан бош мураббий этиб ҳамюртимиз тайинланганини изоҳлар экан goal.com сайти шундай фикр билдиради: "41 ёшли "Бунёдкор" бош мураббийи Ўзбекистон Профессионал футбол лигасида ўз жамоаси билан пешқадам бўлиб келмоқда ва май ойидаги клуб иштирок этаётган мусобақалардаги учрашувларнинг бирортасида ҳам мағлубиятга учрагани йўқ. У ўз жамоасини Осиё чемпионлар лигаси нимчорак финали баҳсида "Сёнгам"ни меҳмонда мағлуб этиб, мусобақанинг чорак финалига йўл олиши учун руҳлантира олди ва натижага эришди".

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 00:27, 03.06.2012.
Ўқилди: 8258 марта.
Фикрлар: 21 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.