Кириш Регистрация

Майдонга югуриб чиққан ишқибоз жарима нуқтасидан гол киритди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Черногория миллий чемпионатида антиқа ҳодиса содир бўлди. Ушбу ўйин натижасидан қатъий назар чемпионга айланиб улгурган "Будучност" клуби "Ловчен" клубини ўз майдонида қабул қилди.

Мухлисларнинг ҳадеб майдонга югуриб киравериши натижасида ҳакам ўйинни тугатишда жуда қийналди. Ўйинда 102-дақиқа. "Ловчен" клуби ҳисобда олдинда бормоқда. "Будучност" вакиллари жарима тўпи тепиши керак. Шу пайт трибунадан юзини кўк рангга бўяб, "Будучност" либосини кийиб олган бир мухлс югуриб чиқади. Аввалига "Будучност" клубининг бир ўйинчисини кўтариб олади. Кейин жарима тўпини тепмоқчи бўлган иккинчи футболчини туртиб четга суради ва жарима тўпини ўзи амалга оширади. Буни қарангки, тўп тўғри дарвозага бориб тушади. Мухлис худди машҳур футболчилардек голни нишонлашга тушади. Трибунадаги барча мухлислар ушбу мухлиснинг голини нишонлашади.

Манба: www.darakchi.uz
Киритилди: 03:03, 03.06.2012.
Ўқилди: 6635 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик